Соғлом турмуш тарзи ҳақида аёллар ўртасида суҳбат ўтказиш
Download 330.73 Kb.
|
dom.rod
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2 – шарт.
- 5 – шарт .
- Сийдикда оқсилни аниқлаш Керакли анжомлар
- Муолажанинг бажарилиши
Соғлом турмуш тарзи ҳақида аёллар ўртасида суҳбат ўтказиш Ҳамшира соғлом турмуш тарзи ҳақида суҳбат ўтказар экан соғлом турмуш тарзининг қўйидаги асосий шартларига амал қилиш лозимлигига тўхталиб ўтади: 1 – шарт. Овқатланишни тўғри ташкил қилиш. Бу – кундалик истеъмол қилинадиган озиқ – овқатларни киши танасидаги физиологик, биологик талаблар асосида ташкил этиш. Тўғри овқатланиш шундай ташкил этилиши керакки, у ўзининг физик, кимёвий ҳамда биологик хусусиятлари билан инсон танасига оғирлик қилмасилиги аксинча, тез ва осон ҳазм бўлиб организмни керакли озиқ моддалар билан таъминлай олиши лозим. 2 – шарт. Ҳаёт – ҳаракатдадир. Инсон кундалик ҳаётида жисмоний машқлар, спорт уйинлари, баданни чиниқтирувчи муолажалар билан кўпроқ шуғулланиши керак. 3 – шарт. Иш кунини биологик режимлар асосида ташкил қилиш. Инсоният пайдо бўлгандан бери унинг танасидаги фаоллик кундузи ортади, кечаси сусаяди. Шунга амал қилган ҳолда иш куни, дам олиш вақти тўғри режалашган бўлиши керак. 4 – шарт. Руҳий осойишталик ёки асабий мувозанатни таъминлаш. Инсон танаси ички аъзоларининг фаолияти асаб тизими томонидан бошқарилади. Ички аъзоларнинг меъёрий иши руҳий ҳолатни ва кайфиятни белгилайди. 5 – шарт. Ичкиликбозлик, кашандалик ва гиёҳвандлик каби зарарли одатлардан ўзини тийиш. Бу иллатлар киши танасига, соғлигига, турмуш тарзига катта зиён етказади. 6 – шарт. Озода-орасталикка риоя қилиш, атроф-муҳитга бўлган муносабат масаласи. Соғлом бўлиш учун танани ва атроф муҳитни тоза сақлаш лозим. Сийдикда оқсилни аниқлаш Керакли анжомлар: Стерил пробирка, пипетка, 2% ли сульфацил кислота эритмаси, 3% ли сирка кислота эритмаси, текшириладиган сийдик. Муолажанинг бажарилиши: I - усул: Сийдикда оқсилни аниқлашда сулфацил кислота воситасидаги синамадан фойдаланилади. Бунинг учун тоза стерил пробиркага 5 мл сийдик солинади ва унинг устига сулфацил кислотанинг 2% ли эритмасида пипетка билан 3-4 томчи томизилади. Агар сийдикда оқсил бўлса, пробирка остига оқиш чўкма чўкади. Агар сийдик ишқорий реакцияли бўлса, унинг устига бир неча томчи сирка кислотаси томизилади. Таҳлил натижасини баҳолашда ёруғлик нури остида қора фондан фойдаланилади ва оқиш чўкма борлиги назорат пробиркадаги сийдикнинг тиниқлиги билан солиштирилади. II - усул: Сийдикдаги оқсилни аниқлашда қайнатиш воситасидаги синамадан фойдаланилади. Пробиркага 10 мл фильтрланган сийдик устига бир неча томчи 3% сирка кислотаси эритмасидан томизилади. Сўнгра сийдик 2-3 дақиқа қайнатилади Сийдикда оқсил бўлса, пробирка остига оқ чўкма чўкади. III - усул: Сийдикдаги оқсил миқдорини азот кислотаси ёрдамида аниқлаш. Бу услуб сийдик оқсил билан азот кислота орасидаги реакцияга асосланган. Бунинг учун 10 мл ҳажмда сийдик солинган пробиркага азот кислотаси эритмасидан 2-3 томчи томизилади. Агар 2-3 дақиқа ичида суюқлик сатҳида оқ ҳалқа ҳосил бўлса, у сийдикда 0,033г/л миқдорда оқсил борлигидан далолат беради. Сийдик сатҳида оқ ҳалқа қанча тез ҳосил бўлса, сийдикда шунча кўп миқдорда оқсил борлигидан далолат беради. Эслатма: Сийдикда оқсилни миқдорий аниқлашда, агар оқ ҳалқа 2-3 дақиқадан олдин пайдо бўлса, сийдик суюлтирилади (токи сийдик оқ ҳалқа 2-3 дақиқадан кейин пайдо бўлгунича). Суюлтиришда дистилланган сувдан фойдаланилади. Download 330.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling