Туққан аёлни ва унинг сут безларини парваришлаш
Чилла даври нормал кечганда, аёл организмида бўладиган ўзгаришлар табиий ҳисобланади. Туққан аёлни ва унинг сут безларини парвариш қилиш учун қуйидаги омилларга амал қилиш керак.
тана ҳарорати бир кунда 2 марта ўлчанади;
томир уруши аниқланади;
қон босими ўлчанади;
тери ва шиллиқ қаватларнинг ранги кўздан кечирилади;
сут безларининг шакли, сўрғичлари, ёриқ ва дағаллашувлар бор йўқлигига эътибор берилади;
қорин бўшлиғи пайпасланганда оғриқсиз ва юмшоқ бўлиши керак;
бачадон туби баландлиги ўлчанади, агар бачадон қисқариши кунига 2 см дан кам бўлса, шифокор томонидан бачадонни қисқартирувчи воситалар буюрилади;
ташқи жинсий аъзолар ҳолати кўздан кечирилади;
сийдик ажратиш ва ич келиши назорат қилинади;
агар аёл оралиғига чок қўйилган бўлса, 4-5 куни тозаловчи клизма қилинади;
шунинг учун аёлга енгил парҳез овқатлар буюрилади;
туғруқдан 2 соат ўтгандан сўнг, шифокор назоратидан кейин аёлга ўрнидан туришга рухсат берилади
бу бачадон қисқарувчанлигини кучайтириб, қон айланишини тиклайди.
сийдик ва ич келишини меъёрлаштирилади.
оралиқда чоклар бўлса ўтириш ман этилади (6-7 кун давомида).
сут безлари сўрғичлари, учлари, атрофи илиқ сув билан ювиб турилади, стерил салфетка билан қуритилади.
Вена ичига дори моддаларини томчилаб юбориш учун
системани йиғиш
Ўқувчи бажариши керак:
Керакли асбоб – анжомлар: штатив, система-қисқич найчаси, игналари, ҳаво чиқаргич найчаси, фильтр. спирт, пахта, илиқ сув, лейкопластир.
Do'stlaringiz bilan baham: |