Соғлом турмуш тарзи ҳақида аёллар ўртасида суҳбат ўтказиш


Қорин аортасини мушт билан қисиш


Download 330.73 Kb.
bet10/30
Sana18.06.2023
Hajmi330.73 Kb.
#1575686
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
dom.rod

Қорин аортасини мушт билан қисиш

Қорин аортасини мушт билан қисиб, бачадонни қонсизланишини таъминлаш ва натижада бачадонни қисқаришига олиб келадиган муолажа.


Кўрсатма: Туғруқнинг III даврида бачадондан гипотоник ва атоник қон кетиши.
Бажариш алгоритми:

  1. Ўнг қўл мушт қилиниб, аёлнинг кииндигини юқори қисмига чап тамонга вертикал ҳолда қўйилади.

  2. Муштнинг ташқи юзаси билан қорин аортаси умуртқа поғонасига қаттиқ қисилади.

  3. Иккинчи қўл билан қорин аортасини қисаётган ўнг қўлнинг билак-кафт бўғими соҳасида қисиб ушланади (бу билан ўнг қўлнинг чарчашини олди олиниди).

Эслатма: Қорин аортаси қисилаётганда сон венасининг пулсациясини текшириб туриш керак, сон венасида пулсация бўлмаслиги керак.

Бачадоннинг бимануал компрессияси
Бачадонни икки қўллаб қисиб, бачадондан гипотоник қон кетишида ёрдам кўрсатиш мақсадида ўтказилади.
Кўрсатма: Бачадондан гипотоник қон кетиши.
Бажариш алгоритми:

    1. Қўлга стерил қўлқоп кийилади.

    2. Қўл қинга киритилиб, бачадоннинг пастки сегментидан ва бачадоннинг бўйни каналидан қон қуйқалари олиб ташланади.

    3. Қиндаги қўл мушт қилиб букилади.

    4. Мушт қилинган қўл қиннинг олдинги гумбази орқали бачадоннинг олдинги девори босилади.

    5. Иккинчи қўл билан қориннинг олдинги деворидан бачадоннинг орқа девори босилади.

    6. Бачадоннинг олдинги ва орқа девори орқали босиш, токи бачадон қисқармагунча ва қон кетиши камаймагунча давом эттирилади.



Бир соатлик сийдик миқдорини аниқлаш


Ўқувчи бажариши керак:



Download 330.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling