Соғлом турмуш тарзи ҳақида аёллар ўртасида суҳбат ўтказиш


Ҳомиладор аёлда шиш ва яширин шишни аниқлаш


Download 330.73 Kb.
bet2/30
Sana18.06.2023
Hajmi330.73 Kb.
#1575686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
dom.rod

Ҳомиладор аёлда шиш ва яширин шишни аниқлаш
Ўқувчи бажариши керак:
- шишни ва яшириш шишни турли хил усулларда аниқлашни.
Муолажанинг бажарилиши:
Ҳомиладор аёллардаги яширин шишни аниқлашнинг бир неча усулларидан фойдаланиш мумкин.
I-усул: Болдир суягиниг олдинги юзасидан босиб кўриш синамаси.

  1. Ҳомиладор аёл кушеткага чалқанча ётқизилади.

  2. Аёл болдирининг олдинги юзаси ялонғочланиб, бош бармоқ билан 1-2 сония босиб турилади ва қўйиб юборилади.

  3. Бош бармоқ билан босиш натижасида ҳосил бўлган чуқурча узоқ вақт сақланиб қолса, демак шиш бор.

II-усул: Мак-Клюр-Ольдрич синамаси.

  1. Ҳомиладор аёл билагининг олдинги юзаси юқориги 1/3 қисмининг тери орасига 0,1 мл дистилланган сув юборилади.

  2. Агар ҳосил бўлган “пуфакча” тез сўрилиб кетса, демак яширин шиш бор.

  3. Агар ҳосил бўлган қавариқ узоқ вақт сақланиб қолса, демак шиш йўқ.

III - усул: “Никоҳ узуги” синамаси.

  1. Ҳомиладор аёл биринчи маротаба хотин-қизлар маслаҳатхонасига келишида махсус узук кийдирилиб, аёл бармоғига мос узукнинг ўлчами қайд қилиб олинади.

  2. Ҳомиладор аёлнинг кейинги келишларида ана шу узуклардан кийдириб кўрилади.

  3. Агар аёлнинг кейинги келишларида аввалги узуклари тўғри келмаса, демак ҳомиладор аёлда яширин шиш борлигини билдиради.

IV-усул. Ҳомиладор аёлнинг вазнини аниқлаш усули.

  1. Ҳомиладор аёл хотин-қизлар маслаҳатхонасига мурожат қилганидан сўнг мунтазам равишда тана вазни ўлчаб турилади.

  2. Ҳомиладор аёлнинг 1 ҳафтада 300-400 г дан ортиқ вазнининг ортиб бориши аёлда яширин шиш борлигини билдиради.



Туғруқни оғриқсизлантиришнинг

Download 330.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling