физио-психопрофилактик усулини ўрганиш
Ҳомиладор аёлнинг эри туғруқ жараёни пайтида хотинининг туғруқни оғриқсиз ва енгиш кечишини таъминлаши мақсадида уни руҳан қўллаб-қувватлаши учун хотин-қизлар маслаҳатхонасида ўтказиладиган машғулотларга қатнашиши ва тегишли маълумотга эга бўлиши керак ва туғруқ пайтида машғулотда ўрганган маълумотлардан фойдаланиб, туғувчи аёлга ёрдам бериши лозим.
Биринчи машғулотда ҳомиладор аёлларга жинсий органларнинг анатомик тузилишини ва ҳомиладорлик даврида юз берадиган ўзгаришлар тушунтирилади.
Иккинчи машғулотда олдинги машғулот аёлга эслатилади ва тана оғирлигини камайтириш учун жисмоний машғулотлардан фойдаланиш ва ҳомиладор аёл диететикасига амал қилиш уқтирилади.
Учинчи машғулотда ҳомиладор аёл ўтган машғулотларни такрорлайди. Туғруқнинг биринчи ва иккинчи даври тўғрисида маълумот, тўлғоқ авқтида нафасни тўхтатиб, оғизни ёпиб кучаниш, тўлғоқ тугагач чуқур нафас олиш ва мускулларни бўшатиш тавсия этилади. Ушбу дарсда туғруқ вақтида туғувчи аёлнинг эрини иштирок этиши мумкинлиги, туғруқнинг I ва II даврларида ҳомиладор аёлнинг вазиятлари ҳақида тушунча берилади ва аёл ўзига маъқул бўлган энг қулай вазиятни ўзи эркин танлаб олиши тўғрисида маълумот берилади.
Тўртинчи ва бешинчи машғулотларда ҳомиладор аёл билан олдинги машғулотлар такрорланади. Ҳомиладор аёлни дарсларни ўзлаштирганлиги текширилади. Янги туғилган чақалоқга керакли кийимларни намойиш қилиб кўрсатилади, қўғирчоқ билан қандай йўргаклаш усули ва чақалоқни парваришлаш тўғрисида, бўйида бўлишдан сақланиш воситалари тўғрисида маълумот берилади.
Эслатма: Психопрфилактик усул билан тайёргарлик кўрган ҳомиладор аёл осон туғади ва унчалик оғриқ сезмиайди ҳамда туғруқда асоратлар кам учрайди. Психопрофилактик дарсларда ҳомиладор аёл ва унинг эри иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳомиладорлик ва туғиш муддатини аниқлаш
Ўқувчи бажарниши керак:
- ҳомиладорлик ва туғиш муддатини аниқлашни.
Do'stlaringiz bilan baham: |