Соғлом турмуш тарзи ҳақида аёллар ўртасида суҳбат ўтказиш


Download 330.73 Kb.
bet9/30
Sana18.06.2023
Hajmi330.73 Kb.
#1575686
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
dom.rod

Ўқувчи бажариши керак:

Керакли жиҳозлар: игна, шприц, эритувчи эритма, антибиотик, пахта, спирт.


Муолажанинг бажарилиши:
Муолажа Безредко усулида олиб борилади.

  1. Қўл оқиб турган сувда совунлаб яхшилаб ювилади, спиртда хулланган пахта билан артилади.

  2. Антибиотик натрий хлорнинг 0,9% ли эритмаси ёки инъекция сувида эритилади. 100 0000 ТБ антибиотик 10 мл натрий хлорнинг 0,9% ли эритмасида эритилади.

  3. Бир марталик 1,0 ёки 2,0 шприцга 0,1 мл эритилган антибиотик олинади.

  4. Олинган эритма устига яна 0,1 мл натрий хлор қўшиб, шприцдаги антибиотик 2 марта суюлтирилади.

  5. Бемор билагининг ички юзаси спиртга ҳўлланган пахта билан артилади.

  6. Чап қўл билан билакнинг ташқи юзаси таранг тортилади. 3-4 см узунликдаги игна тери орасига киритилади.

  7. “Лимон пўсти” га ухшаш думбоқча ҳосил булгунча тери орасига 0,1 мл эритма юборилади.

  8. Синаманинг натижаси 30 дақиқадан кейин кўрилади. Инъекция қилинган жойда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, терига тошма тошмаса, бемор кунгли айнимаса синама манфий ҳисобланади ва эритма мускул орасига юборилади.


Антибиотикларни суюлтириш


Ўқувчи бажариши керак:

  • эритувчи эритмаларни тайёрлашни;

  • антибиотикларнинг сақланиш муддатларини текширишни;

  • шприц ва игналарни тайёрлашни;

  • антибиотикни эритишни.

Керакли анжомлар: серилизатор, шприцлар, игналар, пинцет, пахта, антибиотик, кескич, новокаин.
Бажариш алгоритми:

  1. Антибиотик (пенициллин, ампициллин ва ҳаказо) солинган шиша идишни бутунлиги, оғзининг герметиклиги текширилади.

  2. Антибиотикнинг ташқарисидаги ёзувлари, дорининг номи, сақланиш муддати, дозаси текширилади.

  3. 0,5% ли ёки 0,25% ли новокаин эритмали ампуланинг бутунлиги, сақланиш муддати аниқланади.

  4. Шуларнинг хаммасига амин булгандан сунг игна ва шприцлар тайёрланади (1 та шприц, 2 та игна).

  5. Новокаинли ампула чап қўлга олиниб, унг қўлдаги кескич билан ампуланинг буйнидан қирқилади.

  6. Шу жойдан спиртли пахта билан артиб, ампуланинг учи синдирилади.

  7. Шприц билан ампуладаги новокаин сўриб олинади (антибиотик дозасига қараб). Масалан, антибиотик 1000 000 ТБ бўлса, 10 мл новокаин (0,5% ли ёки 0,25%ли) олинади. Антибиотик 500 000 ТБ бўлса, 5 мл 0,5% ли ёки 0,25% ли новокаин олинади.

  8. Антибиотикли флакон пробкаси спиртли пахтада артилади.

  9. Шприцдаги игна билан антибиотикли флаконнинг резина пробкаси тешилиб новокаин қўйилади.

  10. Антибиотик порошоги тўлиқ эригач, чайқалади (игна олинмаган холда).

  11. Шприц игнаси флакондан олинмаган холда эритилган антибиотикдан керакли доза шприцга сўриб олинади

  12. Шприц игнаси билан флакондан олинади.

  13. Шприц игнасидан ажратилади.

  14. Шприцга бошқа стерил игна пинцет билан урнатилади.

  15. Спиртли пахта билан тери артилади.

  16. Беморга инъекция қилинади.

Эслатма:

  1. Антибиотикларни дистилланган сув ҳамда 0,5%ли ёки 0,25%ли новокаин эритмаларида суюлтирилади.

  2. Баъзида пенициллин 0,9% ли натрий хлорид эритмасида суюлтирилиши мумкин.

  3. Ҳар бир беморга антибиотик қилишдан олдин тери аллергик синамаси қўйилади.



Download 330.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling