Давоси: антибиотиклар худди қоринтифидигдан.
5. Дизентерия – шигеллалар қўзғатадиган, интоксикация ва йўғон ичак дистал қисмини зарарланиши билан тоифаланадиган юқумли касалликдир.
Юнонча dys – бузилиш ва entoros – ичак деган маънони билдиради.
Этиологияси:
Касалликни дизентерия бактериялари shigella авлодига киради. Дизентерия бактериялари антиген ҳусусиятига қараб уч гуруҳга бўлинади:
Shigella dysenteriae: серологик вариантлари: Григорьев – Шиг, Лордж-Сакс, Шмитц-Штуцер
Shigella Blexneri, newcestle, boydii
Shigellae Sonnei
Шигелалар таёқча шаклида бўлиб, катталиги 0,3х1 0,6х3 млм келади. Улар ичида Григорьев – Шиг бактериялари кучли экзотоксин ишлаб чиқаради. Парчаланганда улардан эндотоксин ажралиб чиқади. Қолган бактериялар эндотоксин ҳосил қилади.
Инфекция манбаи бемор ва бактерия ташиб юрувчилар. Бемор ва бактерия ташиб юрувчилар ахлат билан бирга ташқарига чиқаради. Бактериялар турли хил йўллар билан сув, озиқ-овқат, қўл бармоқлари, турли буюмлар пашшалар орқали соғлом одамга юқади. Касаллик ёз ва куз ойларида кўпаяди. Касаллангандан кейин қолган иммунитет бир йилгача сақланади холос. Шунинг учун ҳамма вақт касаллик пайдо бўлаверади.
Дизентерия хиллари:
ўткир
хроник – сурункали
бактерия ташувчилик
Клиник манзараси: яширин даври 1-7 кун, ўртача 2-3 кун давом этади. Ўткир бошланади. Холсизлик, лахаслик, иштаха камайиш, қорин шиши, қулдираши, совуқ қотиш, бош оғриги, кўнгил айниши, бўғинларда оғриқ, истима кўтарилиши 40 0С, қоринда оғриқ бутун қорин бўйлаб тарқалади, тутиб-тутиб оғрий бошлайди, тез-тез суюқ нажас, кейинчалик шиллиқ қон, йиринг аралаш бўлади.
Йўғон ичакни пастки қисми мушаклари спастик қисқариб, бехуда истак-тенезм ҳосил қилади. Ич кетиши 20-30-40 мартагача кетиши мумкин. Ичбуруғни клиник кўринишига кўра турли формалари бор.
А. 1) ўткир дизентериянинг колит формаси (енгил, ўрта, оғир формада ўтади);
2) гастроэнтерокологик (енгил, ўрта, оғир);
3) гастра энтеритик (енгил, ўрта, оғир).
Б. 1) қайталанувчан;
2) сурункали ичбуруғ;
3) бактерия ташувчилик.
Do'stlaringiz bilan baham: |