Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


ТОШМАЛИ ТЕРЛАМАНИ ҚЎЗҒАТУВЧИСИ


Download 0.58 Mb.
bet40/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

3. ТОШМАЛИ ТЕРЛАМАНИ ҚЎЗҒАТУВЧИСИ
Тошмали терламани қўзғатувчиси – Провачек ринкетсиясидир. Тошмали тиф бит орқали юқадиган ўткир юқумли касаллик. Бу касалликда аввало майда қон томирлари (артериола, капилляр) ва марказий нерв системаси зарарланади.
Ўртача 2 ҳафта давом этадиган истима, интоксикация, юрак қон томир системасининг зарарланиши ва розеолапетехия тошмалари пайдо бўлиши билан таърифланади.
Бу касаллик қадим замонларда ҳам учраган. Вақти-вақти билан эпидемия тусига кириб кўплаб одамлар ёстиғини қуритган. Бу эпидемиялар кўпроқ очарчилик уруш вақтларига тўғри келган.
Этиологияси:
Тошмали тифни қўзғатувчиси риккетсиялар бўлиб уни биринчи марта чер олими ҳаракатсиз, парда билан қонланган майда микроорганизмлардир.
У бит организми, товуқ эмбриони, сичқонлар ўпка тўқимасида кўпаяди. Риккетсиялар паст хароратда бир неча йил, бит ахлатида бир неча ойгача тирик сақланади. Лекин дезинфекцияловчи эритмаларда тез ҳалок бўлади.
Эпидемиологияси:
Инфекция манбаи бемор одамдир.
Бит одамни чаққанида бемор одамдан бит ичагига қон орқали риккетсиялар тушади, кўпаяди. Соғлом одамни чаққанида бит ахлати орқали одамга юқиши мумкин.
Бит чаққан жойида кичкинагина жароҳат пайдо бўлади, шу жароҳатга бит ахлати хом тукиб касаллик юқади.
Патогенез:
Қонга тушган риккетсиялар қон томири эпдотелиясига кириб тез кўпаяди.
Қон томирларда ўзгаришлар ҳосил бўлади.

  1. Эндоваскулит – майда қон томирларда тромблар ҳосил бўлади.

  2. Девтруктив тромбоваскулит – қон томир девори ажралиб томир йўлини беркитиб қўядиган тромблар пайдо бўлади.

  3. Периваскулит – қон томир деворида инфильтрат ва гранулема ҳосил бўлади.

Клиникаси:
Касалликни яширин даври 2 ҳафта давом этади. 3 давр ажратилади:

  1. Бошланғич даври.

  2. Авж олиш даври.

  3. Соғайиш даври.

I. Бошланғич даври: Касаллик бирданига бошланади. Беморни эти увишиб, харорати 380 кўтарилиб боши қаттиқ оғрийди, уйқуси бузилади, мускуллари қақшаб оғрийди. Бемор эйфория холатида бўлади, кўп гапиради чаккаси, энсаси қаттиқ оғрийди. Уйқу нотинч бўлиб, алоқ-чалоқ тушлар кўради. Бемор тажанг бўлади. 2-3 кундан кейин харорат 39-400га кўтарилади. Беморни юзи, кўзлари қизаради кўз конъюктивасида петехия, юмшоқ танглайда энантема, қизил нўқталар пайдо бўлади. Бемор тилини чиқармоқчи бўлганда қийналади, тили титраб чап томонга қийшайиб кетади. (годелье-говоров симптоми). Агар билакни резина чилвир билан қисилса – елкада розеола тошмаси пайдо бўлади. Бу усулдан эрта дигностика қуйида фойдаланилади. Кўкракга банка қуйилса ўрнида петехиялар пайдо бўлади.
Объектив текширилганда: тахикардия, гипотония ва юрак тонларининг бўғиқлиги аниқланади. Бу белгиларни барчаси + Киари–Авцин симитоми (кўз конъюктивасида петехия), годелье – говоров симитоми талоқ катталашуви аниқланади. + Бош оғриги, нотинч уйқу, кўп гапириш, ноз ва кўз қизариш, эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда дастлабки диагностикани қуйиш мумкин.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling