Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet43/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Эпидемиологияси:
Табиий шароитда микробларни кемирувчи ҳайвонлар (тарбаган, юмронқозиқ, каламушларда учрайди) Бу ҳайвонлар ўлат микробларини сақлайдиган манба ҳисобланади.
Сичқонларга, каламушлар, туялардан юқиши мумкин. Трансмиссив йўл билан бургалар чаққан пайтида юқади. Ўлатдан соғайган одамда умрбод сақланадиган иммунитет пайдо бўлади.
Патогенези:
Ўлат микроби организмига тери ва шиллиқ парда орқали киради. Тери орқали кирганда терида бирламчи эффект пайдо бўлади: терини ўша жойида доғ ҳосил бўлади, тугунча сўнгра везикула, кейин пустулага айланади.
Лимфа тугунларига тушиб бубон ҳосил бўлади. Қон орқали бутун организмга тарқалади.
Клиникаси:
Касалликнинг инкубацион даври 3-6 кун, клиник формалари:
А. 1) тери формаси
2) бубонли формаси
3) тери – бубонли формаси
Б. 1) бирламчи сентик формаси
2) иккиламчи сентик формаси
В. 1) бирламчи ўпка формаси
2) иккиламчи ўпка формаси
3) ичак формаси
Ўлат тўсатдан бошланади. Беморнинг бадани титраб, харорати 39-40 даражагача кўтарилади ва бу иситма 3-10 кун давом этади. Кучли интксикация боғланиб, беморнинг дармони қурийди, боши айланади, оғрийди, иштахаси йўқолади, ташна бўлади, кўнгли айниб, қайт қилади, қон аралаш қусади. Мускуллари, умуртқа поғонаси оғрийди. Беморни юзи қизаради, салқийди, кўзлари қизаради. Қуруқ ва иссиқ баданида петехиялар кўзга ташланади. Юрак чегараси кенгаяди, тони бўғиқ эшитилади. А/Б пасаяди, тахикардия аниқланади. Тиши худди хак сепилгандек оқ қараш билан қопланади. Баъзан беморни қорни оғрийди. Талоқ катталашади. Бемор безовталаниб, алахлайди, юрганда гандираклайди. Ўлатнинг клиник формаларига қараб бошқа белгилари ҳам аниқланади.
Тери формаси:
Микроб кирганида ўрнида доғ пайдо бўлади. Папула, везинула, пустулага айланади. Сўнгра ёрилиб яра ҳосил қилади. Узоқ вақт битмайди.
Бубонли формаси:
Харорат юқори бўлади, интоксикация ва лимфа тугуни катталашади, оғрийди. Катталашиб товуқ тухумидак бўлади. Яллиғланиш жараёни тери ости тўқимасига ўтиб йирингланади. 8-12 куни бубон ёрилади, Бубон ёрилгач харорат пасаяди ва 10-12 кун яра битиб ўрни ямоқ бўлиб қолади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling