Бирламчи сентик формаси:
Ўлатнинг бу формасида одам териси ёки шиллиқ пардаси орқали кўп миқдорда кучли патоген микроблар организмни химоя воситаларини енгиб қонга тушиши натижасида касаллик бирданига бошланади.
Яширин даври. Бир неча соатдан 1-2 кунгача давом этади. Эти увишиб калтирайди. Харорати кўтарилади, алахлайди, атрофдагиларга тажовуз қилади, тез-тез нафас олади, puls тезлашади, баданида геморрагик тошмалар пайдо бўлади.
Инфекционтоксик шок холатига тушади, бемор кома холатига ўтиб 2-3 кун ичида ҳалок бўлади.
Иккиламчи сентик формаси:
Бунда ўлатнинг бошқа формаларидан кейин ривожланиб интоксикация кўпайиб беморни аҳволи оғирлашади. Баданида геморрегик тошмалар ва иккиламчи бубонлар ривожланади.
Ўлатнинг сентик формасида беморни соғайиши жуда кам учрайди.
Бирламчи ўпка формаси:
Бу ўлатнинг энг оғир формаси бўлиб, тўсатдан бошланади. Беморни эти увишиб калтирайди, харорати кўтарилади боши қаттиқ оғрийди, кўкраги санчийди, йўталади. Йўталганда балғам шилимшиқ кейинчалик қон аралаш бўлади.
Бемор безовталаниб алахлайди. Текширилганда пневмония алматлари аниқланади. Эшитиб кўрилганда, перпуссияда топилган белгилар унчалик кўп бўлмасада, беморнинг аҳволи оғир бўлади. Бемор юзи кўкаради, юрак тез уради, puls билинар-билинмас уради, бемор бехуш холатга тушиб ўлиб қолиши мумкин.
Иккиламчи ўпка формаси:
Бирламчи ўпка формасига ўхшайди, вақтида даволанмаси бемор тезда ҳалок бўлади.
Ичак формаси:
Бу формаси сентик жараён оқибатида юз беради. Харорат юқори кўтарилади, кучли интоксикация юз беради, бемор кўнгли айниб қайт қилади. Қон, йиринг аралаш ич кетади, қорни оғрийди, кучаник безовта қилади. Ўлатнинг бу форма-сида бемор бир неча кун ичида ҳалок бўлади.
Лаборатория текшируви: Бактериолгик, бактериоскопик, серологик ва биологик усуллар қўлланилади.
Бактерилогик усул: Бу усулда бубон везикула, пустула, карбункулдан олинган йиринг, шилимшиқ, суюқлик озиқа муҳитига экиб текширилади. Шу усул билан бирга биологик усул ҳам қўлланилади. Текширувчи материал денгиз чучқаси ва сичқон организмига юборилиб текширилади.
Бактериоскопик усулдан керак бўлган материалдан суртма олиб грамм усулида буялиб микроскопда кўрилади.
Серологик усул: Гемаглютинацияни тормозлаш усули ёрдамида қонда спецефик антитело бор-йўқлиги аниқланади.
Экспретикуло-эндотелиал системас диагностика – антителоларни фиооретикуло-эндотелиал системаценциялаш усули касаллик қўзғатувчи микроб бор йўқлиги аниқланади. 2 соат ичида.
Do'stlaringiz bilan baham: |