Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Бруцеллёзни клиник формалари


Download 0.58 Mb.
bet52/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Бруцеллёзни клиник формалари.

  1. Бирламчи – латент форма.

  2. Ўткир – септик формаси.

  3. Сентик – метастатик формаси.

  4. Иккиламчи – сурункали метастатик форма.

  5. Бирламчи сурункали метастатик формаси.

  6. Иккиламчи – латент формаси.

Лабораторияда аниқлаш:

  1. бактериологик

  2. серологик

  3. аллергик усуллари.

Давоси:
4 гуруҳга бўлиб 1) антибиотиклар;
2) иммунобиологик усул
3) физиотеропевтик усул
4) симптоматик усул.

1) Антибиотиклар: стрептомицин м/о катталарга 1 суткада 1 миллион 2 марта яъни ҳар 12 соатда курси 10-15 кун левомицетин ҳар 4 соатда 0,5 грамдан 10 кун мобайнида берилади.


2) Иммунобиологик усул. Вакцинотерапия, бруцеллинотерапия, протеннотера-ния, гемотрансфузия киради.
3) Физиотерапевтик усул диатермия ва электр нурлари билан даволанади. Бальнеотеропия ҳавойли ванналар.

  1. Симптоматик даво vitaminлар буюрилади.



Профилактикаси:

  1. Ҳайвонларни текшириш, касалларини ажратиш керак.

Одамлар орасида тушунтириш ишлари олиб борилиши керак. Сутни қайнатиб ичиш, гўштни чала пишириб ейиш трапмиш акс ҳолда касалликга сабаб булиши тушунтириш керак. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларига яқин юрувчи кишилар.
5. Фавқулотда вазиятларга кутилмаганда юз берган тинчлик давридаги табиий офатлар натижасида пайдо бўлган юқумли касалликлар, уруш даврида эса очарчилик натижасида, шаҳар, қишлоқларни вайронага айланиши ва аҳоли миграциясини кўчиши, турар жой шароитини ёмонлиги, санитария маданиятини пастлиги ҳам юқумли касалликларни айниқса тошмали терлама, ич терлама ва вабо эпидемиялари тарқалиши мумкин. Бу фронт олдида ҳам Фронт орқасида ҳам юқумли касалликлар ривожланган. Кўплаб одамларни ҳалок бўлишига сабаб бўлади.
Тинчлик даврида табиий офатлар туфайли туфон, кучли довул, селлар, зилзилалар, қор кўчишлари натижасида ҳам эпидемиологик шароит ёмонлашиб юқумли касалликлар кўпайиши мумкин.
Масалан: кучли довул селлар туфайли бинолар бузилиши, аҳолини санитария холатлари пасайиб касаллик ривожланиши учун шароит туғулади. Агар шу шароитда ҳаво иссиқ бўладиган бўлса юқумли касаллик ташувчи хашоратлар ҳам кўпайиб касалликларни кўпайиб кетишига тез тарқалишига сабаб бўлади.
Карантин инфекциялари тоун, вабо, чин чечак, сариқ иситма, юқумли касалликлари чегарани кесиб ўтиб хориждан, қўшни худудлардан ўтиб тарқалиши мумкин. Шунинг учун карантин ва юқумли касалликларларга қарши курашда санитария – карантин чоралари халқаро денгиз ва дарё портларида, аэропортларда, халқаро автомобиль йўлларида соғлиқни сақлаш муассасаларида томонидан олиб борилади. Масалан: Чегара темир йўл станцияларида санитария-карантин чораларини йўллар министрлигига қарашли - Санитария контроль пунктлари олиб боради. Келаётган экипаж ва пассажирлари юкларни тиббий кўрикдан ўтказади. Эмлаш тўғрисида халқаро гувохнома дератизация бўйича хужжатлар борлиги, карантин касалликлар билан оғриганларни аниқлаш текшириш ишларини олиб борадилар. Бу эса мамлакатимизга ана шу юқумли касалликларни тарқалишини олдини олади.


МАВЗУ: Болалар инфекциялари.
(Болалик даврининг юқумли касалликлари)

Юқумли касаллик бу муайян ташқи мухит таъсирида юқумли омиллар (организмлар) ва бола организми (микроорганизм)нинг ўзаро муносабатидан келиб чиқадиган касаллик бўлиб бу ходиса юқумли омил таъсири микроор-ганизмнинг қаршилик кўрсатиш қобилиятидан устун келгандагина рўй беради.


Юқумли жараённинг яна бир кўриниши ташувчанлик бўлиб бунда макро- ва микроорганизмларнинг ўзаро таъсири ҳеч қандай ташқи белгиларсиз кеча-ди. Юқумли касаллик ва ташувчанлик бир-бирига айланиши мумкин бўлган икки хил холатдир. Юқумли касалликларни бактериялар, вируслар, риккетсия-лар, замбуруғлар пайдо қилиши мумкин. Бу касалликларнинг кечишида бошланғич яширин инкубацион давр, касалликнинг авжига чиқиши, унинг белгилари йўқолиб бориши ва тузилиш даврлари фарқ қилинади. Кўпинча инфекцион касалликлардан сўнг организмда унга нисбатан барқарорлик иммунитет ҳосил бўлади. Продронал давр кўринча 1-3 кун давом этиб, дастлаб ноаниқ белгилар (бош оғриғи, холсизлик, озроқ ҳарорат кўтарилиши) кузатилади, лекин бу белгилари ҳамма юқумли касалликларга ҳам хос эмас.
Касалликнинг авж олган даврида эса унинг барча хос белгилари юзага чиқади. Кейин касаллик белгилари йўқолиши даври кириб, баъзан тез, баъзида эса аста-секин улар йўқолади. Аммо ички аъзолари фаолияти ва морфологик ўзгаришларнинг муътадиллашуви секин боради, болада қувватсизлик, камҳаракатсизлик сақланади ва бемор аста-секин тузалади.
Юқумли касалликларнинг тарқалиш манбаи ёки табиий резервуари касалланган ёки юқумли омилларни ташувчи кишилар ҳамда ҳайвонлар ҳисобланади.
Кўпгина юқумли касалликларнинг тарқалишида яққол мавсумийлик кўзга ташланади: ичакнинг юқумли касалликлари ёз-куз ойларида ҳаво томчи йўли билан тарқалувчи касалликлар совуқ туша бошлаганида куз-қиш ойларида кўпроқ учрайди.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling