Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сувчечакнинг
- Клиник манзараси.
Профилактикаси. Қизамиқнинг олдини олиш асосан 2 йуналишда; эпидемиясига қарши ва махсус (специфик) профилактика тарзда амалга оширилади.
Эпидемиянинг олдини олиш мақсадида беморлар тошма тошгандан 5 кунгача алоҳидаланиб қўйилади ёки юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилади. Қизамиқ чиққан болалар муассасасида 21 кун давомида карантин жорий этилади. Бемор билан бирга бўлган болалар тиббиёт ходимлари назорати остига олинади. Уларнинг териси, шиллиқ пардалари ва тана ҳарорати мунтазам текширилиб турилади. Қизамиқ ўтказмаган болаларга гамма-глобулин юборилади ва ҳар куни хўл латта билан тозалаб турилади. Қизамиқнинг махсус профилактикаси фаол ва нофаол тазда бўлиши мумкин. Унинг нофаол профилактикаси қизамиқли бемор билан мулоқотда бўлган болаларга (касалликнинг яширин даврининг 6 кунигача) 1,5-3 мл миқдорда гамма-глобулин юбориши орқали оширилади. Гамма-глобулин 3 ойликдан 3 ёшгача бўлган болаларга юборилади, агар бола камқувват бўлса, унинг ёшидан қатъий назар, гамма-глобулин қилинади. Унинг таъсири 4 ҳафтагача сақланади. Ҳозирги даврда қизамиққа қарши фаол иммунитет ҳосил қилимоқда. Бу мақсадда бола организмига тирик, лекин кучсизлантирилган қизамиқ вируси юборилади. Қизамиқ билан оғримаган болаларга қизамиққа қарши эмланади. Қизамиқ вакцинаси 0,5 мл миқдорда бир маротаба бола 1 ёшга тўлганда, тери остига юборилади. Эмланган болаларда иммунитет анча кучли бўлиб, у 5-7 йил давомида сақланади. Фаол эмлаш туфайли кейинги пайтларда мамлакатимизда қизамиқ кескин камайган ва у енгил турларда ўтмоқда. СУВЧЕЧАКСувчечакнинг қўзғатувчиси Aparao таначалари бўлиб, фильтирланган вируслардир. Инфекция манбаи касал одам у энг сўнгги тошмалар чиққандан кейин ҳам 5 кунгача юқумли бўлиб туради. Касаллик фақат ҳаво-томчи йўли билан тарқалади. Касалликнинг берилувчанлик ўта юқори бўлиб, аҳоли зич яшайдиган жойларда эпидемия ҳолида учраши мумкин. Касаллик кўпинча куз, қиш ва баҳор ойларида кузатилади. Клиник манзараси. Касалликнинг инкубацион даври ўртача 14 кунни ташкил этиб, 11 кундан тортиб то 21 кунгача етиши мумкин. Касалликнинг клиник белгилари кўрингунча бўлган (продронал) даврда субьфебрил ҳарорат пайдо бўлади, беморнинг кайфияти бузилади, кейинчалик тана ҳарорати кўтарилиб, танасида тошма пайдо бўлади. Тошма оддатда беморнинг юзи, сочларининг ораси, танаси, оёқ-қўлларида бир йўла пайдо бўлади. Тошма аввал суюқсизлик бўртма (папула) сифатида пайдо бўлиб, тез орада (бир неча соат ичида) суюқлик тутувчи пуфакча (везикулага) айланади. Везикулаларнинг катталиги ва шакли ҳар хил бўлиши мумкин. Пуфакчалар терида юзаки жойлашган, атрофи эса қизил хошия билан ўралган бўлади. Игна санчиб кўрилса, бўшлиғи битган бўлгани учун у тўлиқ пучайиб тушади. Оддатда пуфакчалар 1-2 кундаёқ тўкилиб кетади. Уларнинг ўрнида чандиқ қолмайди, ҳар 1-2 кунда янгидан тошма чиқиб тургани учун беморнинг баданида бўртма, пуфакча ва пўстлоқнинг топиш мумкин. Тошма баданни қичиштиради. Баъзан оғиз, бурун ва жинсий аъзоларнинг шиллиқ пардаларига ҳам тошма тошиши олдидан беморнинг ҳарорати 39-40 оС га кўтарилиши, ҳар гал тошма қайтадан тошганда, бу хол қайтарилиб туриши ҳам мумкин. Пуфакчаларининг қуриши борасида 3-5 кунга бориб (баъзан 6-8 кун ўтганда), беморнинг ҳарорати мўътадиллашади. Периферик қон айланиш системасида лейкопения, нейтропения ва нисбий лимфоцитоз кузатилади. Беморнинг 10% да пуфакчалар йиринглашади ва бундай холларда уларнинг ўрнида майда чандиқчалар пайдо бўлиши мумкин. Баъзан эса соф бўлмаган суюқлик тутувчи йирик (диаметри 2-3 см) пуфакчалар пайдо бўлади, бу касалликнинг буллез тури дейилади. Шунингдек, оғир холларда пуфакчаларнинг ўрнида чуқур яралар пайдо бўлади. Бунга сувчечакнинг гангреноза тури дейилади. Бундай кечим оғир оқибатларга, хаттоки беморнинг ўлимига олиб келиши мумкин. Касалликнинг геморрагик турида эса 2-3 куннинг ичида пуфакчалардаги суюқли геморрагик хусусият олади. Тери ва шиллиқ пардалар ҳамда бурундан баъзан қон кетади. Касалликнинг бу тури ҳам ўта оғир кечиши мумкин. Одатда сувчечак асоратлар қолдирмайди. Аммо пуфакчалар кузда бўлса, баъзан эса ларингит беиб, хатто крупга олиб келади. Камдан кам холларда сувчечак нефрит, менингит ва пневманияга сабаб бўлади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling