Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дифтериянинг асоратлари.
Ҳиқилдоқ дифтерияси. Ҳиқилдоқ дифтерияси кўпинча юқори нафас йўлларининг торайиши ва нафаснинг қийинлашишига олиб келади ҳамда унга бошқа омиллар пайдо қилган ларингитларда кузатилади. Соҳта купда фарқли улароқ, чин ёки дифтерия крупи дейилади.
Дифтериянинг крупи яллиғланиши жараёнининг тарқалишига қараб: 1) маҳаллий ва 2) тақалган; а) ҳиқилдоқ ва трахеянинг зарарланиши; б) хиқилдоқ, трахея ва бронхларнинг зарарланиши билан кечувчи турларга бўлинади. Ҳиқилдоқ дифтерияси клиник кечишига қараб бир неча босқичларга ўтади. Одатда касаллик юқори ҳарорат, дағал йўтал ва товушнинг қисман хириллаши билан бошланади. Бу даврда нафас жараёни одатдагидан унчалик қийинлашмайди. Бу ҳиқилдоқнинг 1 босқичида ёки катарал босқичи дейилади. Бу босқич 2-3 кундан 7-8 кунгача давом этиши мумкин. Кичик болаларда бу давр қисқароқ бўлади. 2 босқич – стенотик босқич бўлиб, бунда нафас йўллари анча тораяди. Бу даврда йўтал ит хургандагига ўхшаб, тус олади, боланинг товуши жарангсизланиб, бутунлай йуқолиши мумкин, лаб-бурун учбурчаги кўкаради, нафас қийинлашади, аста-секин кислород етишмаслик аломатлари пайдо бўлади. Боланинг безовталаниши кучаяди, нафасда кўкрак қафасининг қўшимча мускуллари иштирок этади. Агар болага ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса, бу аломатлар кучайиб, 3-(асфиксия) босқичига ўтади. Бу даврда боланинг аҳволи жуда оғирлашиб, бемор ҳушидан кетиши, тутқаноқ тутиши мумкин. Узоқ давом кислород етишмовчилиги туфайли қонда моддалар алмашинувининг бузилиши ва ацидоз ривожланади, натижада беморнинг аҳволи янада оғирлашади. Аксарият ҳолларда дифтерия крупи майда учоқли пневмонияга олиб келади. Юқорида қайд этиб ўтилган турларидан ташқари дифтериянинг бурун, куз, тери ва жинсий аъзоларининг зарарланиши билан кечадиган турлари алоҳида ҳолда учраши мумкин. Дифтериянинг асоратлари. Аксарият ҳолларда учрайдиган дифтериянинг асорати юрак-томир системасининг зарарланиши бўлиб, у миокардит тарзида кечади ва кўпинча токсик дифтерияда кузатилади. Юрак фаолиятининг бузилишида вегетатив асаб системаси ишининг бузилиши ҳам аҳамиятига эга. Бу асоратнинг диагностикасида касалликнинг клиник манзарасидан ташқари ЭКГ натижалари ҳам ёдам беради. Дифтерияда учрайдиган асоратлардан яна бири полирадикуло неритдир. Бунда пай рефлексларининг пасайиши ёки бутунлай юқолиши, тери сезувчанлигининг ўзгариши, мушакларнинг фалажла-ниши ва ҳаракатнинг сусайиши кузатилади. Дифтерияда буйракнинг зарар-ланиши нефроз тарзда кечади. Бунда беморда буйрак касаллигининг асосий белгилари пайдо бўлади ва касаллик ўтиб кетгач, улар ҳам изсиз йўқолади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling