Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet59/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Кўкйўтал деярли ҳамма вақт нафас аъзоларининг зарарланиши билан кечади. Унинг катарал даврида ўпкада деярли ўзгаришлар аниқланмайди. Хуружсимон йўтал даврида бронхитга хос ўзгаришлар эшитилади. Хириллашларнинг кўпинча йўтал хуужидан сўнг изсиз йўқолиши мумкин. Перкуссия қилинганда, ўпкада ҳаво сиқилиб турганлигидан далолат берувчи тимпаник товуш аниқланади. Кўкрак қафаси рентгент қилиб кўрилганда эса ўпканинг эмфизиматоз холатда эканлиги аниқланади, диафрагма паст жойлашган бўлиб, қовурғалар эса горизонтал холатда туради.


Кўкйўталда қон-томир системасида ҳам анча ўзгаришлар бўлади. Бемор бетининг, лабларининг салқиши ва кўкимтир тусга кириши, бўйин вена қон-томирларининг йўтал хуружи пайтида бўртиб туриши, қўл-оёқ бармоқларининг кўкариши (акроцианоз), қўл-оёқларнинг тананинг бошқа жойларига нисбатан совуқ бўлиши, юрак-томир системасидаги ўзгаришларнинг ифодасидир. Кўкйўталнинг оғир туида гепоксия сабабли юракда ҳам анча оғир ўзгаришлар юз бериши мумкин.
Кўкйўталда бош мияда гипоксия ва қон айланишнинг бузилиши сабабли энцефалопатия белгилари кузатилади. Бемор безовталанади асаби барқарорла-шади, қўл-оёғи титрайди, пай рефлекслари кучаяди. Тана ҳарорати кўкйўталда деярли кўтарилмайди ёки у субфебрил даражада бўлиши мумкин. Жуда юқори ҳарорат кўпинча асоратлар (пневмания) ривожланганлигини билдиради.
Гўдакларда кўкйўтал катта ёшдаги болаларга қараганда ўзига хос кечишга эга; уларда касалликнинг яширин даври нисбатан қисқа, йўтал ҳам оғирроқ бўлади. Баъзан нафас мароми бузилиб, нафаснинг тўхтаб қолиши (апноэ) кузатилади. Асоратлари ҳам катта ёшдаги болаларга кўра тез ривожланади ва оғирроқ ўтади. Буларда йўтал репризаларсиз бўлади, қисқа, лекин узлуксиз келадиган йўтал зарбларидан боланинг юзи аввал қизариб, кейин кўкариши, сўнг асфиксия бошланиб, талвасага айланиши мумкин.
Гўдакларда кўкйўталдаги пневмония 45-53% холларда учрайди. Кўпинча бу асорат катарал даврнинг охири ёки хуружсимон йўтал даврида ивожланади.
Кўкйўталда учрайдиган яна би асорат – бу энцефалит, яъни марказий асаб системасининг зарарланишидир. Бу асорат асосан 1-2 ёшдаги болаларда учрайди.
Юқорида айтилган асоратлардан ташқари, кўкйўталда кўкрак қафасида босимнинг ортиши натижасида келиб чиқадиган асоратлар-пневмоторакс, эмфизема, киндик ва чов чурраси, тўғри ичакнинг тушиши кабилар ҳам кузатилиши мумкин.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling