Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet62/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Патогенези. Бўғма таёқчаси томоқ, бурун ва ҳиқилдоқ шиллиқ пардасига ўрнашиб, кўпаяди ва кўпайиши жараёнида токсинларни ишлаб чиқаради. Дифтерия таёқчасининг токсини бевосита тўқималарга ва марказий асаб системасига таъсир этади. Токсиннинг маҳаллий таъсири натижасида шиллиқ парданинг эпителиал тўқимаси нобуд бўлади, қон томирлари кенгайиб, уларнинг ўтказувчанлиги ошади. Бунинг оқибатида қон зардоби ва оқсиллари, асосан фибрин тўқималарга ўтади ва қон зардобини ивиши натижасида шиллиқ пардаларда ажратиб олиш қийин бўлган ўзига хос «парда» ҳосил бўлади (томоқда, ҳиқилдоқда ва ҳоказо). Бундан ташқари, бўғма қанчалик оғир туда ўтса, лимфа безлари, тери ости ёғ тўқимасининг зарарланиши шунчалик кучли бўлади ва уларнинг шиши кузатилади. Маҳаллий ўзгаришлардан ташқари, организмнинг умумий зарарланиши содир бўлади. Бунда асосан юрак-томир системасида, марказий ва периферик системаларида ҳамда бошқа ички аъзоларида турли ўзгаришлар кузатилади. Бўғманинг оғир ўтадиган ток-сик турида аксарият холларда юракнинг зарарланиши аниқланади (миокардит). Бўғманинг токсик тури ривожланишида бола организми сезувчанлиги ошганлиги (сенсибилизация) катта аҳамиятга эга бўлиб, у асосан организмнинг дифтерия таёқчалари ажратиб чиқарган токсинларга нисбатан ўта сезувчанлик пайдо бўлиши асосида вужудга келади. Касаллик давомида бола организмида ҳимоя кучлари ривожланиб, касаллик ўтиб кетгандан кейин ҳам сақланади.
Клиник манзараси. Юқорида қайд қилингандек, дифтерия касаллигида турли аъзолар зарарланиши мумкин, шунинг учун унинг клиник манзааси ҳам қайси аъзонинг кўпроқ зарарланишига қараб, турлича намоён бўлиши мумкин. Касалликнинг томоқ, бурун, ҳалқум, трахея, тери ва жинсий аъзолар зарарланадиган турлари фарқланади. Баъзан бир неча аъзо бир маҳалда зарарланиши ҳам мумкин.
Касалликнинг яширин даври 2-10 кун давом этади. Ёш болаларда кўпинча томоқ дифтерияси учрайди. Томоқ яллиғланиш жаранининг тарқалишига ва заҳарланиш белгилари борлигига қараб, маҳаллий тарқалган ва токсик турларда намоён бўлади.
Томоқнинг маҳаллий дифтерияси – анча енгил ўтадиган тур ҳисобланиб, бунда яллиғланиш жараёни маҳаллий ҳусусиятга эга бўлади ва заҳарланиш аломатлари деярли учрамайди. Бодомча безлари қизаради ва бироз шишади. Бўғмада ҳосил бўладиган фибрин «парда» бу турда асосан бодомча безларидан нарига ўтмайди. Касаллик холсизланиш, иштаҳанинг пасайиши, ютиниш пайтида томоқда оғриқ бўлиши ва тана ҳароратининг кўтарилиши билан бошланади. Томоқнинг маҳаллий дифтерияси пардали, оролчали ва катарал турларга бўлинади. Бўғманинг пардали турида бодомча безлари қизариб, шишади, унда оқимтир-тупроқ ранг парда ҳосил бўлади. Пардани юлиб олиш анча қийин, чунки у фибринли ҳусусиятга эга бўлиб, остки тўқималар билан мустаҳкам бириккан ва унинг чегаралари аниқ бўлади.
Оролча турида парда ноаниқ чегарага эга бўлиб, кичик-кичикоролчалар тарзида бодомча безларида жойлашган бўлади.
Томоқ бўғмаси катарал турининг клиник ташҳиси анча мураккаб, чунки бунда бодомча безлари фақат қизаради, уларда парда ҳосил бўлмайди, касалликнинг бу турида ташҳис асосан бактериологик текширишлар асосида аниқланади.
Кўриниб турибдики, бўғманинг бу турида яллиғланиш жараёни маҳаллий бўлиб, организмнинг умумий зарарланиши кучли эмас.
Томоқнинг токсик дифтерияси бола организмнинг кучли заҳарланиши, ҳароратининг баландлиги ва фибрин «парда»нинг томоқ чегараларидан чиқиб бошқа аъзоларига тарқалиши билан кечади. Тана ҳарорати 39-40 оС га кўтарилади, бодомча безлари ва улар атрофидаги безлар шишади, боланинг ранглари оқариб, ўзи мадорсизланади, қайта-қайта қусади. Томир уриши тез ва заиф бўлиб, боланинг аҳволи тез орада оғирлашади. Шиш пастга – бўйин ва кўкрак қафасининг тери ости ёғ қатламига ҳамда юқорига – лунж ва қовоқларга тарқалади. Шиш устидаги терининг ранги одатда ўзгармайди. Боланинг товуши бўғиқ ва бурнидан гапиргандай чиқади. Касалликнинг бошланишида томоқда пайдо бўлган дифтерия пардаси аксарият холларда қисқа вақт ичида қалинлашади ва оқимтир – тупроқ рангига киради. Парда томоқ чегараларидан чиқиб, юмшоқ ва қаттиқ танглайгача тарқалади. Токсик дифтерияда кўпинча бошқа аъзоларида ҳам зарарланиш кузатилади. Юрак товушларининг жарангдорлиги пасаяди, систолик шовқин пайдо бўлади – бу ўзгаришлар асосан юрак мушакларининг зарарланиши туфайли келиб чиқади. Аксарият холларда буйрак, асаб системасининг фаолиятининг бузилиши аломатлари кузатилади.
Токсик дифтерия уч даражадаги оғирликда кечиши мумкин: 1 даражасида тери ости ёғ қаватининг шиши бўйингача; II даажасида шиш умров суягигача ва III даражали оғирликда эса шиш умров суягидан ҳам пастга тарқалади. Шишнинг тарқалиш даражаси кўпинча организмнинг заҳарланиш даражасига мос келади ва унинг оғирлигини ифодалайди.
Токсик дифтериянинг ўта оғир ўтадиган туи – гепиртоксик ва геморрагик дифтериядир. Гипертоксик дифтерия маҳаллий ўзгаришлардан ташқари, марказий асаб системасининг ва юрак-томир аъзолари фаолиятининг ўта бузилиши билан кечади ва яшин тезлигида бир неча кун ичида беморнинг ўлими билан тугайди.
Геммоагик дифтерия ҳам оғир холда кечади ва касалликнинг бу турида бошқалардан фарқли, бурундан, милклардан, меъда-ичак системасидан қон кетиши ва боланинг баданидан гемфрагик тошма пайдо бўлиши кузатилади. Бу турлаги дифтериянинг ҳам оқибати ҳанузгача жиддий бўлиб, кўпинча ўлим билан тугайди.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling