Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи
Download 0.58 Mb.
|
yuqumlimli kasalliklar
Ташҳиси. Кейинги пайтларда дифтериянинг кам учраши ва унинг клиник манзарасида баъзи ўзгаришлар бўлиши туфайли унинг ташҳиси бироз қийинлашади. Шунга қарамай, изчиллик билан тўпланган касаллик турихи, эпидемиологик вазият ва дифтериянинг асосий клиник белгилари унинг ташҳисининг куйишига имон беради. Ҳар бир ташҳис бактериологик йўл билан асосланиши шарт.
Давоси. Дифтерияни даволашда кун тартиби, пархез, парвариш, катта аҳамиятга эга. Лекин, асосий даволаш усули дифтерияга қарши антитоксик зардобни қўллашдир. Касалликни даволашда унинг турига, оғирлик даражасига ва қайси босқичда эканлигига катта эътибор бериш зарур. Касалликнинг дастлабки кунларида томоқ, ҳалқум ва ҳиқилдоқда ўткир яллиғланиш аломатлари борлиги туфайли беморга фақат суюқ овқат бериш керак. Кейинчалик боланинг ёшига қараб, овқат ўлчамини кенгайтириб бориш мумкин. Беморнинг аҳволи жуда оғир бўлиб, ютиши бузилган бўлса, уни зонд орқали овқатлантириш керак. Агар беморда миокардит аломатлари бўлса, уни қимирлатмай, ётқизиб қўйган маъқул. Юқорида айтилганидек, дифтериянинг асосий давоси унга қарши зардобни қуллашдир. Зардобни қанчалик барвақт (касалликнинг дастлабки кунларида) қўлланса, унинг фойдаси шунчалик яхши бўлади. Шунга қарамай, касалликнинг ўта оғир турларида (гипертоксик ва гемморагик тури) ҳаттоки 1-2 кунларда ишлатиладиган зардоб ҳам етарли натижа бермаслиги ва касаллик ўлим билан тугаши мумкин. Зардоб оқсил модда бўлгани учун бемор организмида аллергияга ёки анафилаксияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун уни юборишдан олдин бемор организмининг зардобга сезувчанлигини аниқлаш зарур. Бунинг учун 1:100 нисбатда суюлтирилади ва ундан 0,1 мл билакнинг кафт юзасига, тери орасига юборилади ва 20 дақиқа давомида кузатилади. Агар папула (терининг бўритиши) диаметри 0,9 см дан кам бўлмай, унинг атрофида терининг қизариши унчалик кўп бўлмаса, синама салъбий ҳисобланади. Шунда 0,1 мл суюлтирилмаган зардоб тери остига юборилади. Борди-ю, бунинг ҳам натижаси салъбий бўлса, 30-60 дақиқадан сўнг зардобнинг керакли миқдори юборилади. Беморларга зардоб Безретко усули бўйича, бўлиб-бўлиб юборилади. Касалликнинг маҳаллий турларида зардобни 1 кунда бир марта юбориш кифоя, лекин оғир турларида зардобни кун давомида қайта юбориш ва бир неча кун давомида қўллашда тўғри келади. Агар юрак фаолияти бузилган бўлса, юрак гликозидлари (масалан, строфантиннинг 0,05% ли эритмаси, 0,1-0,3 мл миқдорида 20% ли глюкоза эритмаси билан вена томирига юборилади), витамин С ва В гуруҳи витаминлари қўлланилади. Беморда заҳарланиш аломатлари кучли бўлганда эса гемодез, риоплиглюкон, қон зардоби ва бошқалар (5-10 мл миқдорда ҳар кг вазнга) тавсия этилади. Болада нафаснинг қийинлашиши ва крупнинг белгилари бўлса, нафас йўлларининг кенгайтиришнинг умумий усуллари (кислород бериш, оёқларни иссиқ сувга солиш, буғли ингляция қилиш, болани тинчлантирадиган дорилар бром, белладопа, лиминол ва бошқаларни) қўллаш зарур. Бу усуллар фойда бермаганда, трахеостония қилинади. Беморларда полирадикулон неврит ивожланганда уларга стрихмин, витамин В, диабазон, прозерин каби дорилар (унинг ёшига қараб) тавсия қилинади. Кейинчалик эса даволаш гимнастикаси, физиолотеапия муолажаларини ўтказиш мумкин. Бактериологик текширишнинг 2 марта салъбий жавоби келгандан сўнгина беморларга касалхонадан кетишга рўхсат берилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling