Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet61/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

Профилактикаси. Беморни иложи борича тезроқ бошқа болаларда (30 кун давомида) алоҳидалаб қўйиш керак.
Ҳозирги даврда касалликнинг олдини олишнинг асосий услуби – фаол эмлаш ҳисобланади. Бу жараён АКДС – вакцинаси орқали ўтказилади. Бу вакцина соғлом болаларга 3 ойлигидан бошлаб 45 кун оралиқ билан 3 марта 0,5 мл миқдорда мушак орасига юборилади. Бола 1,5-2 ва 3 ёш бўлганда унга 0,5 мл дозада АКДС – вакцинаси юборилиб қайта эмланади (ревакцинация).
ДИФТЕРИЯ
Дифтерия (бўғма касаллиги) ўткир юқумли касаллик бўлиб, юқори нафас йўллари (бурун, ҳалқум, ҳиқилдоқ) шиллиқ пардаларининг яллиғланиши ва организмнинг умумий заҳарланиши билан кечади.
Бўғма касаллиги ўтмишда жуда оғир ўтган ва кўпгина асоратларга олиб келган ҳамда организмнинг умумий заҳарланиши туфайли фожиали тугаган. Мамлакатимизда 1940 йилдан бошлаб фаол эмлаш жорий этилгандан кейин, сўнгги йиллар ичида бўғма касаллиги деярли якка-якка (спорадик) учрайдиган бўлиб қолди.
Этиологияси. Касалликни пайдо қилувчи сабаб – дифтерия таёқчаси – corebacterium diphteriae бўлиб, у факультатив анаэроб микроблар гуруҳига киради ва уни 1881-1883 йилларда Клебс ва Лёффлер аниқлашган. Бўғма таёқчасининг асосий ҳусусияти унинг экзотоксин ишлаб чиқариши бўлиб, бу ҳусусиятга қараб, токсиген ва токсик бўлмаган гууҳларга бўлинади.
Дифтерия таёқчаси паст ҳароратларга анча чидамли (20 оС да 7 кун давомида тирик сақланади), аммо юқори ҳароратга чидамсиздир (+58 оС да 30 дақиқа ичида ҳалок бўлалди).
Бўғма таёқчаси бемор бола ўйнаган ўйинчоқларда ва у ишлатган буюмларда узоқ вақт сақланиши мумкин, лекин зарарсизлантирувчи моддалар (лизол, фенол, водород пероксиди, хлорамин) таъсирида тезда ҳалок бўлади.
Эпидемиологияси. Кенг миқёсда фаол эмлаш натижасида бўғма касаллиги йўқ қилинди, спорадик тарзда учраши ҳам кескин камайди. Касалликнинг манбаи бўлиб, бемор билан болалар ва касаллик бактериясини ташувчилар хизмат қилади.
Бемор бутун касаллик мобайнида юқумли ҳисобланади. Баъзи холларда эса касалликнинг асосий белгилари ўтгандан кейин ҳам, улар ўзгалар учун ҳам ҳавфли бўлишади (бу касалликда бактерия ташиб юриш ҳолати 15-20 кунгача давом этади). Баъзи омилларнинг кузатишича, токсиген (касаллик пайдо қилувчи) бактерияларни ташиб юриш ходисаси ўртача 1,7 ойни ташкил қилади ва токсиген бўлмаган бактерия ташиш ходисасига нисбатан (2,5 ойгача) қисқароқдир.
Бактерия ташиб юришнинг узун ёки қисқа муддатда бўлиш беморнинг умумий аҳволига боғлиқ. Бўғма тез-тез шамоллаб туадиган, заиф ҳамда юқори нафас йўллари ва ҳалқумнинг сурункали касаллиги бор бўлган болаларда кўпроқ учайди. Шунингдек, бундай болаларда бўғма касаллиги узоқ давом этиши мумкин.
Бўғма таёқчалари беморлар ва бактерия ташувчиларнинг организмидан улар гапирганда, аксирганда ва йўталганда ҳаво томчилари орқали соғлом болаларга юқади. Юқори нафас йўллари, бурун, томоқнинг шиллиқ пардалари бўғма таёқчаларини кириш дарвозасидир. Баъзи холларда касаллик ўйинчоқ-лар ва буюмлар орқали ҳам соғлом болаларга юқиши мумкин (аксарият ҳолларда санитария-гигиена қоидаларига эътиборсизлик қилинганда шундай бўлади).
Болаларда дифтерияга мойиллик бошқа баъзи ҳаво-томчи йўли билан юқадиган касалликларга нисбатан пастдир. Дифтерияга мойиллик даражасини Шик синамаси орқали (тери орасига дифтерия токсинини юбориш орқали) аниқлаш мумкин.
Дифтерияга қарши фаол иммунитет эмлаш ёки касалликни кечириш натижасида, баъзан эса бактерия ташиб юриш туфайли ҳам вужудга келади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling