Мавзу: Юšумли касалликлар тарихи


Download 0.58 Mb.
bet53/66
Sana05.04.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1273541
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66
Bog'liq
yuqumlimli kasalliklar

ҚИЗАМИҚ (morbilli)
Қизамиқ ўткир юқумли касаллик бўлиб, асосан болалик даврида учрайди ва юқори нафас йўллари шиллиқ пардаларининг яллиғланиши ҳамда бадан терисида тошма тошиши билан кечади. Бу касаллик бола организмига қизамиқ вирусининг юқиши натижасида келиб чиқади. Қизамиқ вируси фильтрланадиган вирус бўлиб ташқи мухит шароитига чидамсиз, у қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида тез нобуд бўлади.
Эпидемиологияси. Қизамиқ вақтида фақат касал одам инфекция манбаи бўлиб ҳисобланади. Касалликнинг энг юқумли даври каторал даври ҳамда тошма тошган дастлабки кунлар бўлади. Тошма тошгандан сўнг 4-кундан бошлаб беморлар юқумли бўлмай қолишади, яъни улар ташқи мухитга қизамиқ вирусини чиқармай қўйишади.
Касаллик ҳаво томчи йўллари билан юқади. Қизамиқ вируси бемор йўталганда, аксирганда ёки гапирганда ҳаво томчилари орқали соғлом болаларга юқади.
Болаларда қизамиққа моиллик даражаси жуда юқори бўлади. Қизамиқ билан оғриб, тузалган бемор болада кучли ва барқарор иммунитет ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам қизамиқ билан қайта касалланиш камдан-кам учрайдиган холдир.
Уч ойгача бўлган болаларда она организмидан болага ўтган иммун модда-лар ҳисобига қизамиққа нисбатан мутлоқ берилмаслик ҳусусияти мавжуд бўлади. Уч ойдан саккиз ойгача бўлган болаларда эса она сути орқали олина-диган омиллар ҳисобига иммунитет мавжуд, аммо бу иммунитет нисбий бўла-ди. Қизамиққа жуда ҳам мойиллик даври болаларда 1-8 ёшгача кузатилади.
Касалликнинг тарқалиши аҳоли қанча зич яшаса, шунча осонлашади. Шаҳарларда қишлоқ шароитига нисбатан қизамиқ тезроқ тарқалади. Илгари қизамиққа қарши оммавий эмлаш ўтказилганлиги сабабли қизамиқ эпидемия тарзда учраб турган.
Қизамиқ вируси боланинг юқори нафас йўлларига тушгач тез кўпаяди ва қонга ўтади. Вируснинг миқдори 5-6 кунда энг юқори даражага етади ва кейинчалик камая боради. Тошма тошмасдан олдин вирус яна бир маротаба кескин кўпаяди ва 2-3 кундан кейин эса бутунлай камайиб, аста-секин йўқолиб кетади.
Клиник манзараси. Касалликнинг ўтишида бир неча давр фарқ қилинади. Яширин давр (инкубацион) бошланғич давр, тошма тошиш ва тошманинг қайтиши даври. Қизамиқнинг яширин даври асосан 9-10 кун давом этади. Эмланган ёки гаммаглобулин олган болаларда яширин давр кўпи билан 21 кунгача кузатилади. Бу даврда касалликнинг клиник белгилари бўлмайди. Шундан сўнг касалликнинг продромал ёки каторал даври бошланиб тана ҳарорати 38-39 оС гача боради, кучли бош оғриғи, йўтал, акс уриш, юқори нафас йўллари ва буруннинг ўткир яллиғланиши белгилари пайдо бўлади. Бу даврнинг 2-3 кунида тана ҳарорати пасаяди. Аммо нафас йўллари яллиғланиши белгилари кучайиши мумкин. Бу аломатларга кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши-коньюктивит қўшилади. Бемор боланинг кўзи ёшланиб, қизаради ва ёруғликка қара олмайди. Қизамиқ билан оғриган болалар ўзига хос кўринишига эга бўладилар: уларнинг юзлари, қовоқлари, шишган ва қизарган, бурунларидан сероз, суюқлик оқаётган бўлади. Оғиз ва юмшоқ танглайнинг шиллиқ пардасида ҳам ўзига хос ўзгаришлар юзага келади.
Баданга тошма тошмасдан 1-2 кун олдин юмшоқ ва қаттиқ танглайнинг шиллиқ пардасида қизил доначали доғлар (қизамиқ энантемалари) пайдо бўлади. Бу қизамиқнинг дастлабки белгиси бўлиб унга Н.Ф.Филатов катта эътибор берган эди. Шу билан бир вақтда қизамиқнинг бошланғич, яъни Бельский-Филатов-Коплик белгиси пайдо бўлади. Бу доғлар лунжнинг шиллиқ пардасида эпителия қаватнинг кепакланиб тўкилиши натижасида келиб чиқади. Улар оқимтир рангли, атрофини қизил гардишча билан ўралган бўлади. Бу доғлар асосан 2-3 кун давомида сақланиб туради, баъзан эса тошма тошиш даврининг 1-2 кунларида ҳам кузатилиши мумкин. Доғлар алохида-алохида жойлашган бўлиб, бир-бирлари билан қўшилмайди. Уларни шпатель ёки тампон билан артиб ташлаб бўлмайди.
Қизамиқнинг бу давридан сўнг, тошма тошиш яъни «гуллаш» даври бошланади. Тошма тошишдан олдин тана ҳарорати қайтадан 30-40 оС гача кўтарилади ва 2-3 кундан кейин пасайиб боради. Қизамиқ тошмаси деярли ҳарорат кўтарилиши билан бир вақтда пайдо бўлади. Тошма катта доначаси, қизғиш доғлардан иборат бўлиб, дастлаб боланинг юзида ва қулоқларининг орқасида пайдо бўлади ва тез орада баданнинг пастки қисмига тарқала бошлайди. Қизамиқ тошмаси скарлатинадан фарқли улароқ, лаб-бурун учбурчагида ҳам бўлади. Иситманинг 2-кунидан бошлаб, тошма кўкрак, қорин терисига, 3-кунда эса оёқлар терисигача тарқалади.
Тошманинг гуллаш даври 3 кун давом этади. Кейинчалик у қандай тартибда пайдо бўлса, худди шундай татибда қайта бошлайди. Тошманинг ранги оқимтирлашиб, аста-секин унинг ўрнида пушти ранг доғ-пигментация ҳосил бўлади. Бундай пигментли доғлар 1-2 ҳафтагача сақланиши мумкин. Тошманинг қайтиши даврида тери юз қаватининг ажралиб тушиши кузатилади. Тошманинг «гуллаш» пайтида каторал давридаги аломатларининг: бош оғриғи, иштаханинг йўқолиши, уйқусизлик, яллиғланиш белгиларининг яллиғланиши авжига чиқади ва баъзи холларда зотилжамга олиб келиши мумкин. Кўпгина беморларда ўпка илдизи ва бронхларнинг лимфа безлари катталанганлиги аниқланади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling