Мавзу юзасидан маъруза матнлари VIII мавзу: Ўзбекистон Республикасида фуқаролик режа


Download 420.5 Kb.
bet8/14
Sana23.02.2023
Hajmi420.5 Kb.
#1225602
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
8-мавзу

Маълумот учун:

Ўзбекистон фуқаролигига ўтишни истовчи шахснинг илтимоси, агар у Конституциявий тузумни зўрлик ишлатиб ўзгартиришни оқлаётган бўлса, фаолияти Конституцияга зид партиялар ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлса жазога тортилган бўлса ва жазони ўтаётган бўлса рад этилади.
Аввал Ўзбекистон фуқароси бўлиб, сўнг ундан қонунга асосан чиққан шахслар ҳам фуқароликка қайта тикланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркак ёки аёлнинг чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳдан ўтиши эр ёки хотиннинг фуқаролигини ўзгаришига сабаб бўлмайди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаросини чет элда яшаши ҳам Ўзбекистон фуқаролигини тўхтатилишига олиб келмайди.
Ўзбекистонда Ўзбекистон фуқароси бўлган шахснинг чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди.
Айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Бирлашган Қиролликда туғилиш ёки фарзандликка асраб олиниш. 1983 йил 1 январдан сўнг Бирлашган Қироллик (Ла-манш бўғози ороллари ва Мен ороли ҳам киради)да туғилган ёки фарзандликка асраб олинган шахслар, агар ота-оналаридан бири Британия фуқароси, ёки қуролли кучлар аъзоси, ёхуд Бирлашган Қиролликда доимий яшаётган тақдирдагина, Британия фуқаролигига эга бўладилар. Бирлашган Қиролликда “доимий яшаётган” бўлиш учун, ота-она ўзи истиқомат қилган давр мобайнида 1971 йилги Иммиграция Акти талабларини бузмаган “оддий истиқомат қилувчи” бўлиши шарт. Бирлашган Қиролликда эса “иммиграция қонунларини бузган ҳолда” ҳеч ким “оддий истиқомат қилувчи” бўла олмайди. 2002 йилдан буён, Бирлашган Қиролликда туғилганлиги бўйича Британия фуқаролигига эга бўлишга оид ушбу қоидалар Британия денгизорти ҳудудларидаги туғилиш фактларига нисбатан ҳам татбиқ этиб келинади.
2. Аждодлари бўйича фуқароликка эга бўлиш. 1983 йил 1 январдан сўнг Бирлашган Қиролликдан ташқарида туғилган шахслар аждоди бўйича Британия фуқаролигига эга бўлади, агар ота-оналаридан бири -
(а) аждоди бўйича деган асосдан бошқа асосларда Британия фуқаролигига эга бўлса;
(б) Бирлашган Қироллик ҳукумати ҳузурида қироллик хизмати бўйича, ёки Европа Ҳамжамияти учун ёхуд муайян жамоат ишлари учун ишлаётгани бўйича чет элда бўлса.
3. Рўйхатдан ўтиш. Юқоридаги қоида талабларига тўғри келмаган шахсларнинг Ички ишлар Котибияти томонидан Британия фуқароси сифатида рўйхатдан ўтказилиши учун бир неча асослар мавжуд. Масалан, Бирлашган Қиролликда туғилган, лекин туғилганида Британия фуқаросига айланмаган, вояга етмаган пайтида ота-оналаридан бири Британия фуқаросига айланган ёки Бирлашган Қиролликда доимий яшаган ҳолати мавжуд шахслар учун рўйхатдан ўтиш тизими очиқдир. Ички ишлар Котибияти, шунингдек, вояга етмаган шахсни Британия фуқароси сифатида рўйхатдан ўтказиш бўйича янада кенгроқ ваколатларга эга. Британия фуқароси сифатида рўйхатдан ўтиш муайян шахслар учун Бирлашган Қиролликда доимий яшаш ёки истиқомат қилиш йўлидаги имтиёздир. Бироқ, умумий қоида сифатида, Ички ишлар Котибияти шахснинг характери ижобий эканлигидан қониққан тақдирдагина рўйхатдан ўтиш имкониятини тақдим этади.
4. Натурализация. Ички ишлар Котибияти вояга етган, муомалага лаёқатли; Бирлашган Қиролликда истиқомат қилиш, характер, тил ва келажакка оид мақсадлар, ҳамда энг сўнгги киритилган талаблардан бири - Бирлашган Қиролликдаги ҳаёт ҳақида билим бўйича талабларга жавоб бера олган ҳар қандай шахсга натурализация (фуқаролик тақдим этилиши) имкониятини тақдим этиши мумкин. 2009 йилда тўлиқ фуқароликни олиш йўлидаги бир неча ўрта босқичлардан иборат янги тараққиёт чора-тадбирлари қабул қилинди.5



Download 420.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling