Мавзу юзасидан маъруза матнлари VIII мавзу: Ўзбекистон Республикасида фуқаролик режа


Download 420.5 Kb.
bet6/14
Sana23.02.2023
Hajmi420.5 Kb.
#1225602
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
8-мавзу

4. Фуқароларнинг тенглиги.
Фуқаролик Конституциявий-ҳуқуқий институтлардан ҳисобланади. Конституцияда фуқаролик асослари белгиланган бўлиб, фуқароликка эга бўлиш, уни йўқотиш қонун билан тартибга солиниши белгиланган. Бундай қонун ҳали Конституция қабул қилинмасдан, 1992 йил 2 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонундир. Унга 2004 йил 3 декабрь ўзгартириш киритилган.
Қонунда фуқаролик оқибати, фуқароликнинг асосий принциплари: ҳар кимни фуқаро бўлиш ҳуқуқига эгалиги; ҳеч ким фуқароликдан ёки фуқароликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмаслиги; фуқаро ва давлатни ўзаро масъуллиги; Ўзбекистон фуқаролари Республика ҳудудида ҳамда унинг ташқарисида ҳам давлат томонидан ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилди.


5. Фуқаролликка эга бўлиш асослари.
Қонуннинг 4-моддасига асосан қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳисобланадилар:
1) келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий ҳолатидан, ирқи ва миллатидан, жинси, маълумоти, тили, сиёсий қарашлари, диний эътиқоди, машғулотининг тури ва сажиясидан қатъи назар, ушбу Қонун кучга кирган вақтда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган, бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахслар;
2) давлат йўлланмаси билан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишлаётган, ҳарбий хизматни ўтаётган ёки ўқиётган шахслар, агар улар Ўзбекистон Республиксининг ҳудудида туғилган бўлсалар ёки доимий яшаганликларини исбот қилган бўлсалар, бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлмасалар ва ушбу Қонун кучга кирганидан кейин кечи билан бир йил ичида Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган бўлсалар;
3) ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олган шахслар.
Демак шахсни Ўзбекистон фуқароси ҳисоблаш учун: “Фуқаролик тўғрисида”ги Қонун кучга кирганда шахслар Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаётган бўлиши; бошқа давлатларни фуқароси бўлмаган бўлиши; Ўзбекистон фуқароси бўлиш истагини билдирган бўлиши; маълум сабаблар билан шу даврда бошқа давлатлар ҳудудида яшаётган бўлса-ю лекин Ўзбекистонда туғилган бўлса ёки доимий яшаганлигини исбот қилса, бошқа давлатларнинг фуқароси бўлмаган бўлса; қонун кучга киргандан сўнг бир йил ичида Ўзбекистон фуқароси бўлиш истагини билдирса асосий шакл ҳисобланади.

“Фуқаролик тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига асосан Ўзбекистонда фуқаролик қуйидаги асосларда олинади

туғилганда

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниши натижасида

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган асослар бўйича

Фуқаролик тўғрисидаги Қонунда назарда тутилган бошқа асослар бўйича

Ота-оналарнинг фуқаролиги ўзгариб уларнинг ҳар иккаласи Ўзбекистон фуқаролигига ўтганида уларнинг ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ҳам Ўзбекистон фуқаролигига ўтади.


Ўзбекистонда доимий истиқомат жойига эга бўлган фуқаролиги йўқ шахсларнинг Ўзбекистонда туғилган болалари, агар улар Ўзбекистонда туғилса, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади.
Ота-онаси номаълум бўлган, Ўзбекистон Республикасида яшаётган бола Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади.
Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлишнинг муҳим воситаларидан бири – фуқаросиз шахсларни ёки чет эл фуқароларини ўз ихтиёрларига кўра Ўзбекистон фуқаролигига ўтишидир. Бунда шахс Ўзбекистон фуқаролигига ўтишни ихтиёр қилади, унинг илтимосини тегишли тартибда кўриб чиқиб, Республика Президента томонидан фуқароликка қабул қилинади. Қонунга асосан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш учун шундай истак билдирган шахслар олдига баъзи талаблар қўйилади.

Download 420.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling