Мавзу юзасидан маъруза матнлари VIII мавзу: Ўзбекистон Республикасида фуқаролик режа


Download 420.5 Kb.
bet3/14
Sana23.02.2023
Hajmi420.5 Kb.
#1225602
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
8-мавзу

Ёдда тутинг:

Хорижий адабиётларда, ушбу тушунчаларга қуйидагича таърифлар берилган. Масалан, “инсон ҳуқуқлари” тушунчасининг ўзи, аввалданоқ инсоннинг моҳиятини очиб берувчи, уни инсон сифатида ўзини тута билишини кўрсатиб берувчи қадриятлар билан чамбарчас боғлиқ бўлган табиий ҳуқуқнинг пайдо бўлиши билан вужудга келди.
Инсон ҳуқуқлари инсон табиатига оид шундай ҳуқуқлардирки, уларсиз инсон инсоний мавжудот сифатида мавжуд бўла олмайди. Ушбу ҳуқуқ ва эркинликлар инсонга ўзининг инсоний сифатларини, интеллектини, қобилиятини ривожлантириш, улардан фойдаланиш ҳамда руҳий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш имкониятини беради.


Маълумот учун:

Инсонларни бирлаштирган жамият ишлаб чиқариш ва моддий бойликларни тақсимлаш жараёнида, шунингдек сиёсий, маданий ва ижтимоий борлиқнинг бошқа соҳаларида иштирок этувчи турли алоқалар тизимида жойлашган муайян кишилардан ташкил топган.
Юридик адабиётлар ва қонунчиликда инсон ҳақида гапира туриб, шахс, фуқаро, субъект каби атамалар ҳам ишлатилади. Инсон ижтимоий алоқалардан ташқари олинган, яъни тирик мавжудот, инсоният наслининг вакили сифатида қаралиши мумкин. “Инсон” тушунчаси инсоният наслининг биологик моҳиятини ифодалайди, унинг қобилияти онгли фаолият юритишдир. Шахс тушунчаси инсоннинг ижтимоий моҳиятини ифодалайди, унинг қобилияти бошқа кишилар билан кўп сонли ижтимоий алоқаларга киришишдир. Фуқаро — бу унинг давлат билан муносабатларидан олинган инсондир, яъни маълум ҳуқуқий мақомга эга бўлган шахс.
Айтиш жоизки, халқаро ҳуқуқда ҳам, миллий ҳуқуқда ҳам, шахснинг фуқаролиги - унинг фуқаролиги тегишли бўлган давлат ва бошқа давлатлар билан ўша шахс ўртасида бўладиган алоқаларнинг кўпгина жиҳатларини белгилайди. Айтиб ўтилганидек:
Токи шахслар тўғридан тўғри халқаро ҳуқуқнинг субектлари эмас экан, айнан фуқаролик шахслар ва халқаро ҳуқуқ ўртасидаги боғловчи воситадир. Шахсларнинг халқаро ҳуқуқ афзалликларидан нормал фойдалана олиши айнан уларнинг фуқаролиги туфайлидир1.



Download 420.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling