Мавзу юзасидан маъруза матнлари VIII мавзу: Ўзбекистон Республикасида фуқаролик режа


 Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган


Download 420.5 Kb.
bet11/14
Sana23.02.2023
Hajmi420.5 Kb.
#1225602
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
8-мавзу

8. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган
шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати.
Ўзбекистонда фақат Ўзбекистон фуқароларигина эмас, умуман ҳар қандай шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланади. Шунинг учун Конституцияда фақат фуқаро эмас, шахс, унинг ҳаёти, қадр-қиммати, шаъни ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади деб кўрсатилган.
Конституциянинг иккинчи бўлими эса “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари эркинликлари ва бурчлари” деб аталган бўлиб, ана шуни ўзи ҳуқуқ ва эркинликлар фуқаро бўлмаганларга ҳам тааллуқли эканлигини кўрсатади.
Конституциянинг муқаддимасида, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлигини тан олиши белгиланган. Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларида эса, ҳар қандай шахс, қаерда яшашидан, қайси мамлакатнинг фуқароси бўлишидан қатъи назар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланиши белгиланган.
Халқаро ҳуқуқ қоидаларидан келиб чиқиб, Конституциямизга “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар” деган қоида киритилган (23-модда).
Ўзбекистон иштирок этган халқаро шартномаларда, икки томонлама шартномаларда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга содиклик мавжуд ва у мамлакатимизда турли сабаблар билан яшаб турган, чет эл фуқароларини, фуқаросиз шахсларни ҳуқуқларини таъминлашга асос бўлади.
Халқаро ҳуқуқ қоидаларини эътироф этишлик, мамлакатимиздаги чет эл фуқаролари ва фуқаросиз шахсларга барча шахсий, иқтисодий ҳуқуқларидан фойдаланишга имконият яратилганидан кўринади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаросизлар яшаш ҳуқуқига дахлсизлик ҳуқуққига, виждон эркинлигига, меҳнат қилиш, билим олиш ва ҳоказо ҳуқуқларига эга ва улар давлат томонидан таъминланади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасида меҳнат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролари бўлмаган шахслар бу бордаги ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан кафолатланади.
Хорижий мамлакатларда ушбу масалалар махсус қонунлар билан ҳам тартибга солинади9.



Download 420.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling