Мавзу юзасидан маъруза матнлари XXI мавзу: Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти режа


Download 282.5 Kb.
bet4/9
Sana23.02.2023
Hajmi282.5 Kb.
#1225412
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
21-мавзу

Маълумот учун14:

Хорижий мамлакатларда ҳам судьяларни лавозимга тайинлашнинг ўзига хос тажрибаси шаклланган. Жумладан, Буюк Британия Юқори суд судялари, ҳудудий судялар ва уларнинг котиблари Лорд Канслер билан маслаҳатлашган ҳолда Қирол томонидан тайинланади.

Умумий юрисдикция ва хўжалик судлари судъялари бўлиб сайланувчилар номзодлар олдига ҳам қонун бир неча талабларни қўяди.


Ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос буйича камида уч йиллик меҳнат стажига эга бўлган ҳамда малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси туманлараро, туман (шаҳар) суди, хўжалик суди судьяси бўлиши мумкин.
Олий юридик маълумотга ҳамда юридик ихтисос бўйича камида беш йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья бўлиб камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган ва малака имтихонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Коракалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьяси бўлиши мумкин.
Олий юридик маълумотга ҳамда юридик ихтисос бўйича камида етти йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья бўлиб камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган ва малака имтихонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди судьяси бўлиши мумкин.
Ҳақикий харбий хизматни ўтаётган, офицерлар таркибига кирувчи харбий унвонга эга булган ва ушбу моддадаги талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳарбий суд судьяси бўлиши мумкин.
Ҳарбий судлар судьяларига “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ҳарбий уставлар, ҳарбий хизматчилар учун белгиланган, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш чоралари татбиқ қилинади.
Бу ерда судларни даражасига қараб турли талаблар қўйилган, лекин ҳаммасида ҳам олий юридик маълумотга эга бўлиш талаби бор.
Судьялар қасамёд қабул қилади. Қасамёд юқори суд органида қабул қилинади.
Судьяларнинг мустақиллиги алоҳида кафолатланади. Шу асосда: судьяга нисбатан ҳурматсизлик учун жавобгарлик; суд ишларига аралашишга йўл қўйилмаслик, судъялар дахлсизлиги; судяларнинг ваколатини тўхтатиш ва ваколатларини муддатидан илгари тугатишни алоҳида тартиби белгиланиши; судьяларни интизомий жавобгарлиги; судьяларнинг моддий таъминоти; судья ва унинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоялаш чоралари “Судлар тўғрисида” (янги таҳрирдаги) Қонунда белгиланган.
Умумий юрисдикция судлари ва хўжалик судлари судьялари ҳам бошқа ҳақ тўланадиган ишларда ишлай олмайди ва сиёсий партияларга аъзо бўлмайди.

Download 282.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling