Мавзу юзасидан маъруза матнлари XXI мавзу: Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти режа


Download 282.5 Kb.
bet6/9
Sana23.02.2023
Hajmi282.5 Kb.
#1225412
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
21-мавзу

2. Демократизм принципи. Демократизм энг аввало Конституциявий суд, Олий суд, Олий Хўжалик суди судьяларини маълум муддатга Сенат томонидан сайлаб қўйилишида кўринади. Судларни иш юритишда, суд жараёнининг иштирокчиларини тенг ҳуқуқлилиги ҳам демократизмни ифодасидир. Қуйи судлар судъялари Президент томонидан тайинланар экан, номзодларни танлашдаги эркинлик, ошкоралик, тегишли талабга жавоб берувчиларни судьялик лавозимига резервга қўйиш, уларни танлов асосида танлаб олиб, Президентга тайинлаш учун тавсия қилиш, танлов комиссияси таркибида турли давлат органлари, илмий ташкилотлар, олий ўқув юртлари вакиллари бўлиши демократизмни намоён бўлишидир.
3. Фавқулодда судларни тузишга йўл қўйилмаслиги. Бу масала 107-моддада белгиланган. Судлов ишлари фақат Конституцияда белгиланган тизим доирасидаги судлар томонидан олиб борилади. Улар эса қонуний шакллантирилган ва судьялар тегишли ваколатларга эга. Бошқа тарзда судларни тузиш қонунсиз ҳисобланади.
Бу қоида бекорга ўрнатилмаган. Ўтмишда фавқулодда тузилган органлардан халқимиз жабр кўрган. Октябрь революциясидаги сўнг Россия Федерациясида, кейинчалик СССР таркибида бўлган Ўзбекистонда “Фавқулодда комиссия”, “Учлик” деб аталувчи қатағон даврининг қуроллари халқ бошига не кунларни солмади. Бундай фавқулодда тузилмалар ҳам тергов, ҳам жазоловчи орган бўлиб, халқ бошига чексиз кулфатларни солди. Шунинг учун фавқулодда судлар тузиш одил судлов принципига зид деб, бу қоида Конституцияда белгилаб қўйилди.
4. Судьялар фақат шу фаолият билан шуғулланувчи профессионал хизматчидир. Улар судьялик фаолияти давомида депутат бўла олмайди, шунингдек сиёсий партиялар ва ҳаракатлар аъзоси бўлиши ҳам мумкин эмас, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа лавозимларда ишлаши ҳам мумкин эмас. Бу қоида уларни ўз фаолиятини адолат принципларида, ҳеч кимнинг таъсирига берилмай бажаришлари учун ўрнатилган. Судьяларни депутат бўла олмаслиги сайлов қонунларида ҳам белгилаб қўйилган.
Судьялар фақат илмий ва педагогик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
5. Судьяларнинг дахлсизлиги. Бу принцип судьялар мустақиллигини таъминлаш, ишни холисона кўришга имкон яратиш, уларни ортиқча четдан бўладиган хуружлардан, таъсирлардан сақлашни яна бир воситаси, судьяларни даҳлсизлигини Конституция ва қонунларда белгиланишидир.
Конституциявий суд тўғрисидаги конуннинг 16-моддасида Конституциявий суд судьясининг дахлсизлиги белгиланиб унга асосан, Конституциявий суд судьяси тегишли органларнинг розилигисиз жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Бундан ташқари судьяларни мажбурий келтириш, ушлаб туриш, тинтув килиш мумкин эмас. Уларга нисбатан жиноий иш фақат Республика Бош прокурори томонидан қўзғатилади.
“Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 70-моддаси ҳам судьялар даҳлсизлигига тегишли бўлиб, унинг қоидалари, судья даҳлсизлигини, турар жойга, хизмат биносига, фойдаланадиган транспортга, алоқа воситаларига, хат-хабарларга, унга тегишли ашё ва ҳужжатларга тааллукли эканлигини қайд қилган.
Шу модда қоидасига асосан судьяларни хавфсизлигини таьминлаш мақсадида, уларга Олий суд, Олий хўжалик суди раислари ва Адлия вазири томонидан белгиланган рўйхат бўйича ўқ отиш қуроллари берилиши мумкин.
Зарур ҳолда судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратилади.
Судьяларга нисбатан жиноий иш фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилади.
Судьялар тегишли Олий суд ёки Олий хужалик суди пленумининг розилиги билан жиноий жавобгарликка тортилади. Тегишли малака ҳайъатининг розилигисиз маьмурий жавобгарликка ҳам тортилмайди.
Судьянинг турар жойига, хизмат хонасига транспортига кириш, кўздан кечириш, тинтув ўтказиш ашёларни олиш, телефонда сўзлашувларини эшитиш, шахсий тинтув килиш, уни ҳужжатлари ва ашёларини куздан кечириш, олиб қуйиш Қоракалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурорининг рухсати ёки судининг қарори билан амалга оширилади.

Download 282.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling