Мавзу юзасидан маъруза матнлари XXI мавзу: Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти режа


 Судларда иш кўришнинг асосий принциплар.Малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи


Download 282.5 Kb.
bet5/9
Sana23.02.2023
Hajmi282.5 Kb.
#1225412
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
21-мавзу

4. Судларда иш кўришнинг асосий принциплар.Малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи.
Бу принциплар судларни ташкил этиш (сайлаш, тайинлаш) ва суд фаолият юритишида қўлланиладиган, амал қиладиган асосий ғояларидир. Уларни икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчиси конституциявий яъни, Конституцияда кўрсатилган принциплар, иккинчиси бошқа қонунларда белгиланган, мустаҳкамланган принциплардир.
Конституциявий (асосий) принциплар тизимига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. Мустақиллик ва фақат қонунга бўйсуниш принципи.

  2. Демократизм принципи.

  3. Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмаслиги.

  4. Судьяларни депутат бўла олмаслиги, сиёсий партиялар ва харакатларни аъзоси бўла олмаслиги ҳамда бошқа хақ тўланадиган лавозимларни эгаллай олмаслиги.

  5. Судьяларнинг дахлсизлиги.

  6. Суд ишларини ошкора кўрилиши.

  7. Суд ҳужжатларини ҳамма учун мажбурийлиги.

  8. Суд ишлари юритишни аҳоли тилига мос олиб бориш.

  9. Айбланувчини ҳимоя билан таъминланиш ҳуқуқи.

1. Судни мустақиллиги, фақат қонунга асосан иш кўриши, тўлалигича судьяларга ҳам тааллуқлидир. Судни мустақиллиги деганда судьяни мустақиллиги ёки аксинча тушунилади.
Судни мустақиллигини таъминловчи энг асосий ва бошланғич қоида, – Конституциянинг 106-моддасида белгиланган, унга асосан, “Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади”. Бу мустақилликни белгиловчи асос қоида ва принципидир. Олиб берилган суд ислоҳотлари натижасида судни ижро ҳокимиятига боғлиқлигига бутунлай барҳам берилди. Буни Президент ўз маърузаларида қайд қилинганлигини суд ҳокимияти ислоҳотига тегишли бандда алоҳида айтиб ўтган эдик. Президентни ижро ҳокимиятига бошчилик қилиш мақоми бекор бўлгач, суд ҳокимиятини ижро ҳокимиятига боғлиқлиги бутунлай барҳам топди.
Суд ҳокимиятининг таъсирчан бўлиши энг аввало суднинг, судьянинг мустақиллигига боғлиқ.
Судьялар мустақилдир. Судлар ҳар қандай сиёсий партиялардан ҳоли ҳисобланади. Улар ҳеч бир органга ёки мансабдор шахсга бўйсунмайди. Судьялар фақат қонунга бўйсунади. Одил судловни амалга ошириш жараёнида судларнинг ишига бирон бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди. Агар шундай ҳолатлар бўладиган бўлса, у ҳолда айбдорлар жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 236-моддасида суд ишларини ҳал этишига аралашиш, яьни ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганишга тўсқинлик қилиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун уч йилгача ахлоқ, тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан, шундай ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилса, олти ойгача қамоқ, ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланишини белгилаб қўйилган.
Судьяларни мустақиллигини таъминлашга суд фаолиятининг бошқа принциплари, жумладан даҳлсизлик принципи ҳам таъсир қилади.
Судьяларнинг мустақиллиги, Конституциянинг 108-моддасида, ҳамда 112-моддаларида белгиланган қоидалар орқали таъминланади. 112-моддага кўра, судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар, судьяларни одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди, бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Шундай ҳол рўй берса қандай жавобгарлик бўлишини аввалроқ кўрдик.
Судни мустақиллиги шундайки, қуйи судлар юқори судларга бўйсунмайди. Фақат юқори судлар қуйи судларни қонун доирасида қарор, ҳукм чиқаришини назорат қилади.

Download 282.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling