Мавзу. Зарарли одатларнинг репродуктив саломатликка таъсири ҳақида Педагог (ўқитувчи) учун маълумот


Download 277.5 Kb.
bet2/14
Sana31.03.2023
Hajmi277.5 Kb.
#1311224
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
7. узб вредные привычки (1)

Материал ва жиҳозлар


Машғулотнинг бориши.
Ўқувчилар билан саломлашиш.
«Скрепка» машқи
Педагог (ўқитувчи) ҳар бир ўқувчига биттадан скрепка тарқатиб чиқади.

  • Ҳурматли ўқувчилар, ҳар бирингиз скрепка олдингиз, илтимос, уни текис қилиб тўғрилашга ҳаракат қилинг. Ўхшадими? Осон ва тез текислай олдингиз, тўғрими?

  • Энди скрепкани асл ҳолатига қайтаринг. Аввалги асли каби текис ва тўғри бўлиб чиқдими? Бу – жуда қийин ва ҳатто имконсиз!

  • Тасаввур қилинг-а, скрепка – бизнинг соғлигимиз рамзи. Ўз соғлигимизга зарар етказишимиз биланоқ, уни тиклаш учун кўп ҳаракат қилишимиз керак. Уни асл ҳолатига қайтариш ҳам қийин. Шунинг учун биз ҳар доим ўз соғлиғингимиззни сақлашга ҳаракат қилишимиз керак.



Ақлий ҳужум

  • Репродуктив саломатликка нима таъсир қилади?

Ўқувчиларнинг тахминий жавоблари:

Педагог (ўқитувчи)



  • Ҳар бир инсоннинг репродуктив саломатлигига кўплаб омиллар таъсир қилади ва уларнинг олдини олиш ҳақида барчамиз билишимиз керак.

  • Жинсий тизимнинг яллиғланиш ва бошқа касалликларини олдини олиш.

  • Эрта ёшдан бошлаб репродуктив саломатликка катта эътибор бериш (масалан, мавсумий кийим)

  • Инсоннинг соғлом турмуш тарзи ва шахсий гигиенаси.

  • Ҳомиладорликни режалаштириш.

  • Тартибсиз жинсий алоқалар ёки эрта жинсий алоқадан сақланиш.

  • Мувозанатли (тўғри) овқатланиш. Витаминлар, темир моддаси, минераллар, оқсилларнинг етишмаслиги ҳомиладор организмни сусайтириши, насл бериш қобилиятига салбий таъсир қилиши мумкин.

  • Иқлимнинг инсон саломатлигига таъсири ҳам кам аҳамиятга эга эмас. Телевизион кўрсатувларни томоша қилиш ёки интернетда ўтириш ўрнига, тоза ҳавода сайр қилишни, якшанба куни табиатга чиқишни одат қилиш керак.

  • Бизнинг соғлигимиз ва ҳаётимизга, одатлар, айниқса таъсир қилади. Ҳар бир инсоннинг ҳаёти давомида жуда кўп одатлар шаклланади.



Одат – бу ҳаётнинг маълум бир даврида одатий, доимий бўлиб қолган ҳаракат, ҳолат, хулқ-автвор ёки мойилликлардир. Шундай қилиб, одат – бу одам автоматик равишда бажарадиган ҳаракатдир. Бизнинг барча одатларимизни икки гуруҳга бўлиш мумкин: ижобий ва салбий, яъни фойдали ва зарарли. Бизнинг одатларимиз соғлигимизни сақлашга ёрдам беради ёки улар бизга зарар етказиши мумкин.
Бугун биз қайси одатлар соғлигимизга салбий таъсир кўрсатиши ҳақида гаплашамиз. Илтимос, қуйидаги саволларга жавоб беринг ва бу қандай одатлар эканлигини аниқлаб кўринг?

  • Бу одатлар одамни носоғлом ва ёқимсиз қилади.

  • Бу одатлар жуда кўп пул талаб қилади.

  • Бу одатлар қонунбузарликка олиб келиши мумкин.

  • Улар атрофдагиларнинг бу одамга бўлган ишончини сусайтиради.

  • Улар шунчаки одамни ҳароб қилиши мумкин.

Ўқувчиларнинг жавобларини флипчартга қайд қилгандан сўнг, педагог (ўқитувчи) фикрларни умумлаштиради.

  • Баъзида қийинчилик ва стрессни бошдан кечираётган, ўзидан ва атрофдаги дунёдан норози одамлар зарарли одатлар йўлига тезроқ киришади. Зарарли одатларга мойиллик одамлар билан алоқаларни босқичма-босқич узилиши, шахслараро муносабатларнинг бузилиши билан бошланади. Аммо бу муаммолар ечими йўли эмас, чунки зарарли одатлар соғлиққа ҳалокатли таъсиридан ташқари инсон шахсиятини аста-секин емирилишига олиб келади.

Энг муҳими шундаки, бу зарарли моддаларнинг барчаси одамни ўзига боғлаб қўйиш хусусиятига эга. Буларнинг барчаси тобеликка айланади, ундан халос бўлиш жуда қийин ва бу бизнинг соғлигимизга жуда кучли салбий таъсир қилади, ҳаётни қисқартиради.



Download 277.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling