«Қутича» машқи.
Педагог (ўқитувчи) қўлида қутини ушлаб туриб, дейди:
Ушбу қути ичидаги нарса сизнинг соғлиғингиз учун хавфли: биз уни давра бўйлаб бир-биримизга бериб, айлантириб чиқамиз. Ҳар бирингиз ушбу қутини кўриб чиқишингиз ва ёнидаги ўқувчига топширишингиз мумкин.
(Одатда, гуруҳда қизиқиши туфайли қутидаги нарсани кўришни хоҳлайдиган болалар бўлади).
Педагог (ўқитувчи).
Бу қутини қўлингизда ушлаб турганингизда нимани ҳис қилдингиз? Кўпчилигингиз қутидаги нарса организмингиз учун хавфли эканлигини билсангизда – ичига барибир қарадингиз. Нима учун?".
Ўқувчиларнинг тахминий жавоблари:
қизиқ бўлди
қизиқувчанлигим
нима хавфли эканлигини билмоқчийдим.
Педагог (ўқитувчи).
Худди шундай, қизиқувчанлик туфайли кўп одамлар чека бошлайдилар. Аксарият ҳолларда уларни қизиқиш бошқаради. Кўп одамлар, сигарета татиб кўргмоқчи бўлганларида, ҳар доим хоҳлаган вақтда чекишни ташлашлари мумкинлигига ишонишади. Аксарият одамлар учун чекиш қутулиш жуда қийин бўлган зарарли одатга айланади.
Одатда сизнинг мулоқот қиладиган дўстларингиз чекишни таклиф қилишлари мумкин. Бундай таклифни рад этиш жуда қийин бўлиши мумкин, чунки бу сизнинг тенгдошларингиз гуруҳига мансублигингиз шартларидан бири бўлиши мумкин. Аммо агар бу болалар сизнинг ҳақиқий дўстларингиз бўлса, улар сизнинг фикрингизни ҳурмат қилишади.
Агар чекувчилар сизнинг уйингизда бўлса, чекишни бошламаслик ҳам қийинроқ бўлади, чунки атрофингиздаги одамлар чекса, бу сизга одатийдек туюлиши мумкин. Албатта, реклама ҳам чекишни рағбатлантиради. Баъзан севимли фильм қаҳрамонлари, кучли эркаклар ва жозибали аёлларга ўхшашни истаб ҳам чекишга берилиш мумкин.
Сизни кимдир буни қилишга мажбур қилганллиги учун сигарет олишингиз мумкин. Бундай ҳолда, у киши сизга босим ўтказаётган бўлади. Агар кимдир сизга босим ўтказса, демак у сизнинг ўз хоҳишингизга қарши ҳаракат қилишингизни хоҳлаётган бўлади.
Ёдингизда бўлсин, агар бирор нарсани хоҳламасангиз, ҳар доим "йўқ" деб айтишингиз ва нима учун рад этаётганлигингизни тушунтиришингиз мумкин.
Педагог (ўқитувчи) олдиндан тайёрланган плакатни осади ва уни болаларга ўқийди.
Чекиш таклифини рад этиш усуллари:
Ҳеч қандай тушунтиришларсиз шунчаки "йўқ" деб айтинг.
Рад этинг ва сабабларини тушунтиринг: "Мен спорт билан шуғулланаман. Чекиш муваффақиятга эришишни қийинлаштиради"; "Ёмон ҳид келмаслиги учун чекмайман"; "Ўпка саратонидан ўлишни хоҳламайман" ва ҳоказо.
Бошқа бирор нарса қилишни таклиф қилинг.
Рад этинг ва кетинг.
Қочинг.
"Бузилган пластинка" (барча кўндиришларга "йўқ", "мен қилмайман" деб қайтараверинг).
Таклифга эътибор бермаслик.
Сизнинг фикрингизни қўллаб-қувватлайдиган одам билан бирлашишга ҳаракат қилинг.
Хавфли вазиятлардан қочишга ҳаракат қилинг.
Муҳокама қуйидаги асосий хулоса билан якунланади:
Чекиш – бу тобелик, биринчи сигарет ҳеч қачон ҳеч кимга лаззат бермаган, ўзини бу ёмон одатга кўниктирар экан, одам ҳатто муайян азобларни бошдан кечиради. Ахир, қизиғи шундаки, сигаретани синаб кўриш ғояси, одатда, одамнинг ўзиниг онгида туғилади. Ҳатто кимдир кимнидир чекишга мажбур қилаётган бўлса ва уни журъатсизликда айбласа ҳам (одатда дўстлар кимнингдир "чекмаслигини" ҳурмат қилишади), негадир инсоннинг ўзи бу одатга қарам бўлишга қарор қилади. Нима учун? Шунчаки, одамлар кўпинча сигаретдан фойдаланмасдан ўз мақсадларига қандай эришишни ва ўз эҳтиёжларини бошқача тарзда қондиришни билишмайди.
Мана энди чекишга ўрганиш сабаблари ҳақидаги фикрларимизни рад этишга ҳаракат қилайлик, нега одамлар чекишади.
Бекорчиликдан
|
Келинг, муаммони биргаликда ҳал қилайлик. Айтайлик, бир киши фильтрли сигарет чекади. Битта қути сигарет тахминан 20 минг сўм туради. Чекувчига кунига битта қути керак. У уч йилдан бери чекади. Шунда у бир ой, бир йилда чекиш учун қанча пул сарфлади? (Жавоб ойига 600 000 сўм, йилига 7 миллион 200 минг сўм, уч йилда 21 миллион 600 минг сўм). Ҳар бир инсон ўзи учун ўзи ҳал қилади – чекиш ва соғлиғини исроф қилишми (соғлигига зарар етказишми) ёки орзуларини рўёбга чиқаришми…
|
Қизиқувчанлик
|
Одамлар чекишни асосан қизиқиб бошлайдилар. Кўпгина одамлар, айниқса ўсмирлар чекишни татиб кўрганларида, хоҳлаган вақтда ҳар доим ташлай олишларига ишонадилар. Аммо аксарият ҳолларда чекиш зарарли одатга айланади, ундан қутулиш жуда қийин.
|
Компания учун
|
Сиз бошқалар каби бўлишни хоҳлайсизми? Бу подага эргашишдек гап. Қўйлар сурувига хуш келибсиз! Сиз ҳамма билан мулоқотда бўлишингиз мумкин, лекин айни пайтда индивидуалликни сақлаб қолишингиз ҳам мумкин
|
Катта бўлишга интилиш
|
Чекиш ёрдамида сиз фақат катта бўлиб кўринишингиз мумкин, лекин катта бўлиб қолмайсиз. Вояга етган инсон масъулиятли, мустақил ва кучли шахсдир. Чекиш эса заифлик ва тентакликдир. Шунинг учун, ота-оналар ўсмир чекаётганини билиб, устидан назоратни кучайтирадилар, улар учун чекаётган бола катта одам бўлиб кўринмайди. Чекиш орқали Сиз фақат тенгдошларингиз орасида катта одамдек кўринишингиз мумкин, токай янада кучлироқ одам пайдо бўлгунча, у келгач ҳаммага ўз хулқ-атвори билан ҳақиқатан ҳам катта одам эканлигини кўрсатади.
|
Тинчлантиради
|
Нима деб ўйлайсиз, сигарет сўрғич (соска) ролини ўйнамаяптими (болаликдаги каби)? У оғзимизда бўлса – биз ўзимизни хотиржам ҳис қиламиз, лекин уни йўқотганимиздан сўнг, дарҳол безовталик бошланади. Бу қарамлик шаклланишидир. Тинчликка эришишнинг бошқа усуллари мавжуд: аутотренинг, нафас машқлари ва ҳоказо. Чекиш юрак тезлигини ошириши ва асаб тизимини қўзғатиши исботланганлигига анча бўлган. Бу қанақасига тинчланиш бўлиши мумкин? Авваллари чекиш депрессиядан азият чекадиган одамларнинг кайфиятини яхшилайди, деб ишонишган. Яқинда эса олимлар бунинг акси эканлигини исботладилар: чекиш депрессияни келтириб чиқаради.
|
Шунчаки
|
Биз уч йиллик чекиш учун қанча пул кетишини ҳисоблаб чиқдик. Сиз уни вақт эквивалентида ҳам олишингиз мумкин. Аслида, чекиш куннинг жуда катта қисмини ўғирлайди. Агар бирор инсон бир қути, яъни кунига 20 дона сигарет чекса ва битта сигарет чекиш учун ўртача беш дақиқа вақт сарфласа (ташқарига ёки чекиш хонасига чиқиши, сигаретни ёндириши, секиши ва қайтиб келиши учун), чекиш учун кунига 100 дақиқа сарф бўлади!
|
Озишга ёрдам беради
|
Чекувчининг иштаҳаси пастлиги овқат ҳазм қилиш жараёнларини бошқаруининг бузилиши билан боғлиқ. Чекиш, эҳтимол, вазн йўқотишда ҳисса қўшиши мумкин, аммо бу вазн йўқотиш учун жуда самарасиз ва жуда носоғлом восита. Бузилган соғлиқ учун бир неча килограмм йўқолган вазннинг нархи жуда юқори! Чекишнинг ўзи тана вазнига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Бу фақат очлик туйғусини сусайтиради ва айтиш жоизки, ҳужайраларни кислород билан таъминлашини бузиш орқали целлюлитга мойилликни оширади.
Муаммо шундаки, чекишни ташлаганларнинг кўпчилиги сигарет ўрнини босиш учун озиқ-овқатдан фойдаланадилар, шунинг учун улар тўлиша бошлайдилар. Бундан ташқари, уларнинг таъмга сезгирлиги ва иштаҳаси тикланади.
|
Зўриқишни енгиш учун
|
Никотиннинг стрессга таъсири ҳақида узоқ вақтлардан бери гапирилади. Асосан, улар чекувчилар, чекиш билан "тинчланадиган" одамларни айтишади.
Аслида, сигареталар дам олишга ёрдам бермайди, чекувчилар чекиш маросими орқали тинчланишади – мен сигаретани олдим, уни ёқдим, тортиб олдим, чиқардим. Никотин энг зарарли моддадир. У тинчлантирувчи таъсирга эга эмас, акс ҳолда у тиббиётда аллақачон стрессга қарши арзон восита сифатида фойдаланилган бўлар эди. Лекин чекувчилар чекмайдиганларга қараганда ўртача 10-16 йил кам яшайдилар.
|
Модада
|
Чекишни оммавий ахборот воситалари модада қилади. Бу реклама усули, ҳийла-найранг, бу учун сиз сигарет ишлаб чиқарувчиларга мунтазам равишда пул тўлайсиз. Уларнинг вазифаси – сизни сигаретага одатлантириш, тобе қилиш ва улардан сигарет сотиб олиш учун бренд яратишдир. Аслида, чекиш одамнинг жозибадорлигини оширмайди, аксинча, унинг жозибали кучини тортиб олади. Тишлари сарғайган, доимий ёмон ҳид ва йўтали бўлган одам билан мулоқот қилишдан ким мамнун? Ва сигаретанинг жинсий қувват ва бутун организмнинг тонусига таъсирини айтмаса ҳам бўлади.
|
Кайфиятни кўтаради
|
Кўп чекувчилар сигарет уларга дам олишга ёрдам беради, деб ҳисоблашади. Аммо, аслида, чекишдан қониқиш ҳисси – бу никотин қабул қилинганда мияда ажралиб чиқадиган дофамин (завқланиш нейростимулятори) нинг таъсири. Айнан дофамин асосий мустаҳкамловчи стимул ролини ўйнайдиган ва тобеликни шаклланишига ҳисса қўшадиган моддадир. Бироқ, физиологик нуқтаи назардан никотиннинг организмга таъсири стрессга ўхшайди, демак чекиш "стрессни енгиллаштира олмайди".
|
Ёдингизда бўлсин, сиз ҳар доим ўзингиз учун нима фойдали бўлишини танлаш ва соғлиғингизга зарар етказадиган нарсалардан бош тортиш ҳуқуқига эгасиз. Сизга ҳаёт учун зарур бўлган янги билим ва кўникмаларни олиб келадиган севимли машғулотларингиз дунёсини кашф этинг. Бугунги кунда чекмаслик модага айланиб бормоқда. Энг ривожланган мамлакатлар тамаки маҳсулотлари савдосини кескин чеклайди ва барча жамоат жойларида ва иш жойларида чекишни тақиқлайди, шунда чекувчи (агар шуни хоҳласа) ўзига зарар етказиши баробарида тамаки тутунини тарқатиш орқали бошқа одамларга зарар етказмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |