Мавзу: Ўзбекистода мактабгача таълим тизими режа


Download 132.94 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi132.94 Kb.
#1511537
  1   2   3
Bog'liq
1-Amaliy mashgulot


МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОДА МАКТАБГАЧА ТАъЛИМ ТИЗИМИ


Режа:
Мактабгача та`лим тизими.
Ўзбекистонда мактабгача та`лим муассасаларининг замонавий тизими.
Мактабгача та`лим муассасаларининг асосий мақсадлари.
Дарс о`қув мақсади: Талабаларга Ўзбекистонда мактабгача таълим тизими ҳақида тушунча бериш.


Тушунчалар ва таянч иборалар: ривожлантириш ва сог`ломлаштириш, таълим, тарбия, тиббиёт гигиена, профилактика.


Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Ш.М.Мирзиёевнинг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тоғрисида”ги қарори.Тошкент 2016-йил 29- Декабр

  2. Ўзбекистон Республикаси “ таълим тўғрисидаги” қонун “ Маърифат” газетаси 1997 йил.

  3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури-Тошкент ,Ўзбекистон .1997 йил.

4. Ф.Қодирова.,Ш .Тошпулатова,М.Аъзамова “Мактабгача педагогикс”.Оқув қўлланма.Тошкент” Маънавият”2013 йил
5. Ш.Содиқова“Мактабгача педагогикс”.Тафаккур бўстони” Тошкент -2013 йил.
6. О.У.Ҳасанбоева ва бошқалар “Мактабгача таълим педагогикаси” Ўқув қўлланма Тошкент “Илм зиё” 2012-йил
7 .Н. Қаюмова “Мактабгача педагогикс”. Ўқув қўлланма .Тошкент ТДПУ 2013 йил
Мавзунинг қисқача баёни.Мактабгача та`лим узлуксиз та`лимнинг бошланғич қисми ҳисобланади. У боланинг соғлом ва ривожланган шахс бўлиб шаклланишини та`минлаб, ўқишга бўлган иштиёқини уйғотиб, тизимли ўқитишга тайёрлаб боради. 6-7 ёшгача бўлган мактабгача та`лим давлат ва нодавлат болалар мактабгача та`лим муассасаларида ва оилада амалга оширилади. Мактабгача та`лимнинг мақсади – болаларни мактабдаги ўқишга тайёрлаш, болани соғлом, ривожланган, мустақил шахс бўлиб шакллантириш, қобилиятларини очиб бериш, ўқишга, тизимли та`лимга бўлган иштиёқини тарбиялашдир.
Мактабгача та`лим муассасасида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мактабгача та`лим муассасаси ҳамда штатдаги тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача та`лим муассасасига бириктирилган соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Мактабгача та`лим муассасасида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби ва қоидалари, мактабгача та`лим муассасасига болаларни олиб келиш ва олиб кетиш қоидалари, мактабгача та`лим муассасаси биноларида хавфсизликни ташкил этишга оид талаблар, мактабгача та`лим муассасасида ёнғин хавфсизлигини ташкил этишга оид талаблар, ҳудуд хавфсизлигига бўлган талаблар “Мактабгача та`лим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом” билан тартибга солинади.
Мактабгача таълим муассасалари – Ўзбекистон Республикасидаги та`лим муассаларининг тури бўлиб, турли йўналишдаги мактабгача бўлган даврдаги умумта`лим дастурларини амалга оширади. Мактабгача та`лим муассасалари 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни тарбиялашни, ўқитишни, назорат қилишни, парваришлашни ва соғломлаштиришни та`минлайди.

Мактабгача та`лим муассасасини ташкил этиш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ва бутлаш, ҳамда мактабгача та`лим муассасасининг мол-мулки ва пул маблағлари, жавобгарлиги, бошқаруви ва та`лим жараёни қатнашчилари тўғрисидаги керакли ма`лумотларни “Ўзбекистон Республикасида давлат мактабгача та`лим муассасаси тўғрисида Низом” дан олишинигиз мумкин.

Download 132.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling