Мавзу: Ўзбекистон да давлат мустақиллигининг қЎлга киритилиши. ХуқУҚий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларининг барпо этилиши
Download 0.63 Mb.
|
O\'zbekiston davlat mustaqilligining qo\'lga kiritilishi
Собик Иттифокда юзага келган тургунлик хрлати сабабларига қуйидагиларни айтиш мумкин. Хусусан, XX аср иккинчи ярмидан дунёда илмий - техникавий янгиликлар содир булди. Бундан жахоннинг тараккий топган давлатлари самарали фойдалана бошлади. Машина - фабрика ишлаб чикаришидан автоматлаштирилган комплекс ишлаб чикаришга утиб борилди. Ишлаб чикаришга хисоб - китоблар, ечимлар, назорат ва бошкариш вазифаларини бажарадиган электрон - хисоблаш аппаратлари, ахборот техникаси, роботлар кириб келди ва кенг қўлланила бошланди. Одамлар бажариб келган оддий техник, механик, огир жисмоний ишларни техника воситалари бажарадиган булди. Фан ишлаб чикариш кучига айланди. Натижада илғор мамлакатларда ишлаб чикаришнинг самараси ошиб, интенсив тараққиёт йулига кирди. Моддий ишлаб чикаришда ишловчилар сони кискариб, хизмат курсатиш сохасида, тиббиёт, таълим, илмий фаолиятда банд бўлганлар сони ошиб борди. Ахборот техникаси тиббиёт, фан, таълим ва бошка хизмат курсатиш сохаларида кенг қўлланила борди. Инсон техник, механик ва огир жисмоний ишларни бажаришдан озод бўлиб, ўзини мазмунли, ижодий ишларга багишлади. Пировардида турмуш савияси тобора яхшиланиб борди.
Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling