Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали (data gov uz) мақсад, вазифалари ва имкониятлари. Режа
Download 1.69 Mb.
|
а) Асосий бўлим:
“Бош саҳифа” бўлими. Ушбу бўлим портал бош саҳифаси бўлиб у порталнинг моҳиятини ёритиб берувчи баннерлар ва белгилар шаклидаги маълумотлар ҳамда Портал ҳақидаги анонслардан иборат янгиликларни ўз ичига олади. Излаш функцияси порталдаги маълумотларни тезда топиш имконини беради. Портал бош саҳифасидан бошқа саҳифаларда жойлашган асосий маълумотларга керакли ҳаволаларни бир марта босиш (клик) орқали ўтиш мумкин. “Дастурчиларга” бўлими. Ушбу бўлимда, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун мос бўлган машина ўқий оладиган форматдаги очиқ маълумотлар тақдим этилади (11.2.-расм). “Янгиликлар” бўлими. Давлат органлари томонидан тақдим этилган янги маълумотлар ушбу бўлимда тўлиқ тарзда бериб борилади (11.3.-расм). 11.2.-расм. Очиқ маълумотлар порталининг “Дастурчиларга” бўлимига ўтиш ҳаволаси 11.3.-расм. Очиқ маълумотлар порталининг “Янгиликлар” бўлимига ўтиш ҳаволаси “Статистика” бўлими. Ушбу бўлимда фойдаланувчилар очиқ маълумотлар тўпламлари ҳамда уларни эълон қилган давлат ва хўжалик бошқарув органларига оид статистик маълумотлар билан танишишлари мумкин. “Очиқ маълумотлар луғати” бўлими. Ушбу бўлимда фойдаланувчилар портал фаолиятига оид махсус атамалар ва уларнинг маънолари билан танишиб чиқишлари мумкин. “Қонунчилик ҳужжатлари” бўлими. Ушбу бўлимда портал фаолиятининг норматив ҳуқуқий асослари келтирилган. б) Қўшимча бўлим (11.4.-расм): “Портал янгиликлари” бўлими. Ушбу бўлимда янгиликлар анонси жойлаштирилади. Бир марта босиш (клик) орқали янгиликларнинг асосий саҳифасига ўтилади ҳамда танланган мавзу бўйича тўлиқ матн очилади. “Оммабоп маълумотлар” бўлими. Мазкур бўлим фойдаланувчилар томонидан кўп мурожаат этилган маълумотлар рўйхатини ўз ичига олади. “Ташкилотлар” бўлими. Мазкур бўлимда очиқ шаклда маълумотларни жойлаштирувчи давлат органлари рўйхати келтирилган. “Портал ҳақида” бўлими. Мазкур бўлимда фойдаланувчига порталнинг хусусиятлари ҳақида қисқача маълумот берилади. “Қайта алоқа” бўлими. “Қайта алоқа” бўлими портал администраторига хабарлар жўнатиш саҳифаси ҳисобланади. Жўнатувчи ушбу саҳифада исм, фамилия, e-mail, телефон рақами ва манзили каби барча зарур алоқа маълумотларни қолдириши мумкин. Тегишли катакчага хабарингиз матнини киритиш - ҳар қандай фикр, савол, шикоят ёки бирор бир таклиф юбориш мумкин. 11.4.-расм. Очиқ маълумотлар порталининг “Қўшимча” бўлимининг бандлари “Маълумотлардан фойдаланиш шартлари” бўлими. Ушбу саҳифада маълумотлар билан ишлаш қўлланма ва маълумотлардан фойдаланиш учун белгиланган шартлар келтирилади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling