Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали (data gov uz) мақсад, вазифалари ва имкониятлари. Режа


Download 1.69 Mb.
bet1/8
Sana16.06.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1504128
  1   2   3   4   5   6   7   8

Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz)
мақсад, вазифалари ва имкониятлари.
Режа:

  1. Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали.

  2. Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталининг мақсад, вазифалари.

  3. Очиқ маълумотлар порталининг таркиби ва бўлимлари.

  4. Очиқ маълумотлар порталида фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

  5. Очиқ маълумотлар порталининг таълимга оид саҳифасининг ресурслари


1. Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида Қонун "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Қонунлардан бири бўлиб И.А. Каримов томонидан 2014 йил 5 майда (ЎРҚ - 369-сон) имзоланган.
Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 11 мартда қабул қилинган.
Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган.
«Халқ сўзи» газетасининг 2014 йил 6 майдаги 87 (6017)-сонида эълон қилинган. Қонун 4 та боб ва 24 та моддадан иборат.
Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари 1-бобнинг (Умумий қоидалар банди) 1-моддасида келтирилган.
Қонуннинг мақсади - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонуннинг асосий вазифалари - қуйидагилардан иборат:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлаш;

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш;

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини ошириш;

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш тартибини белгилаш.

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, маҳаллий веб-­ресурсларни, рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ички бозорини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, давлат органлари ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги очиқ ахборотдан фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора­-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 7 август (232-сон) Қарори қабул қилинди (Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев).
Унда 7 та банд бўйича Қарорлар қабул қилинган.
Ушбу Қарор, Очиқ маълумотлар порталини ишга тушириш, Очиқ маълумотлар портали тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, Очиқ маълумотлар порталини шакллантириш ва ривожлантириш учун масъул орган этиб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини белгилаш ва Вазирликнинг вазифаларини тасдиқлаш масалаларига бағишланган.
ВМнинг 2015 йил 7 августдаги 232-сон қарорининг Иловасида эса “Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали тўғрисида”ги Низом келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2015 йил 7 августдаги 232-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг “Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш регламентини тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи чиқарилган (2015 йил 27 ноябрь, 141-мҳ-сон Вазир Х. Мирзахидов).
Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 28 декабрда 2746-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 27 ноябрдаги 141-мҳ-сонли буйруғи Иловасида “Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш” регламенти келтирилган.
“Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали тўғрисида”ги Низомда, “Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш” регламентида қуйидаги асосий тушунчалар келтирилган:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling