Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали (data gov uz) мақсад, вазифалари ва имкониятлари. Режа


Очиқ маълумотлар порталида фойдаланувчининг


Download 1.69 Mb.
bet6/8
Sana16.06.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1504128
1   2   3   4   5   6   7   8
4. Очиқ маълумотлар порталида фойдаланувчининг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Фойдаланувчилар — Порталдан фойдаланиб очиқ маълумотлардан фойдалана олувчи жисмоний ва юридик шахслар.
Фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Фойдаланувчи ушбу Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлардан фойдалана бошлаши билан маълумотлардан фойдаланиш шартларига ўз розилигини билдирган ҳисобланади. Фойдаланувчи:

  • Порталдан фойдаланган ҳолда очиқ маълумотларни олишга;

  • очиқ маълумотларни қайта тиклаш, улардан нусха олиш, эълон қилиш ва узатишга;

  • очиқ маълумотлардан эркин, муддатсиз, бепул ва фойдаланиш ҳудудини чекламасдан фойдаланишга (шу жумладан такроран);

  • очиқ маълумотларни тарқатиш ва қайтадан гуруҳлашга;

  • очиқ маълумотларни мослаштириш, ўзгартириш, бир шаклдан бошқа шаклга айлантириш ва/ёки улар тўпламларидан ахборотни чиқариб олишга;

  • очиқ маълумотлардан тижорат мақсадларида, шу жумладан турли хилдаги дастурий маҳсулотлар ва иловаларни яратиш учун фойдаланишга;

  • Портал операторига Порталнинг дастурий-техник воситаларидан фойдаланган ҳолда унинг фаолият кўрсатиш масалалари бўйича ва етказиб берувчиларга ­ Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлар тўпламлари юзасидан ахборот хабарларини юборишга ҳақлидир.

Очиқ маълумотлардан фойдаланганда Фойдаланувчи қуйидаги шартларга амал қилиниши шарт::

  • очиқ маълумотлардан фақат қонуний мақсадлар учун фойдаланиш;

  • очиқ маълумотлардан фойдаланишда уларни бузиб талқин этмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш;

  • очиқ маълумотлардан фойдаланишда ахборот манбаига ҳавола бериши мажбурдир.

Фойдаланувчи томонидан маълумотлардан фойдаланиш шартларига риоя этилмаган ҳолатларда фойдаланувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун жавобгар ҳисобланади.
Портал, ташқи ахборот ресурсларида жойлаштирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва долзарблигига, уларнинг таркибидаги маълумотларни янгилаш даврийлигига жавоб бермайди.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling