Мавзу: Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали (data gov uz) мақсад, вазифалари ва имкониятлари. Режа


Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали (Портал)


Download 1.69 Mb.
bet2/8
Sana16.06.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1504128
1   2   3   4   5   6   7   8
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали (Портал) — Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида фаолият кўрсатувчи ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг очиқ маълумотларини жойлаштириш учун мўлжалланган, очиқ маълумотларни эълон қилишда ва улардан фойдаланишда Портал оператори, очиқ маълумотларни етказиб берувчилар ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминловчи ахборот ресурсидир.

  • Портал оператори — Порталдан фойдаланиш бўйича фаолиятни, шу жумладан Портал маълумотлар базаларидаги ахборотни қайта ишлашни амалга оширувчи юридик шахс;

  • очиқ маълумотлар — кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланиш мақсадида машинада ўқиладиган форматда Интернет тармоғида жойлаштирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот;

  • машинада ўқиладиган формат — маълумотларни дастурий қайта ишлашни таъминловчи, ушбу маълумотларни тақдим этишнинг электрон формати;

  • очиқ маълумотлар тўплами — очиқ маълумотларнинг бир турдаги элементлари ва уларни тавсифловчи атрибутлар мажмуи;

  • очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти — очиқ маълумотлар тўпламини бир хил идентификация қилиш имконини берувчи ушбу тўплам тўғрисидаги маълумотлар мажмуи;

  • очиқ маълумотларни етказиб берувчи (етказиб берувчи) — Портал операторига Порталда жойлаштириш учун очиқ маълумотлар тўпламларини тақдим этувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

  • фойдаланувчилар — Порталдан фойдаланиб очиқ маълумотлардан фойдалана олувчи жисмоний ва юридик шахслар.

  • очиқ маълумотлар тўпламларининг реестри — автоматлаштирилган режимда очиқ маълумотлар тўпламларини қидириш ва уларнинг асосий параметрларини, шу жумладан очиқ маълумотлар тўпламларидан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳаволаларни олиш имконини берадиган очиқ маълумотлар тўпламларининг тизимлаштирилган рўйхати;

  • «Очиқ маълумотлар» бўлими — фақат очиқ маълумотлар тўпламлари эълон қилиниши амалга ошириладиган давлат органларининг расмий веб-сайтидаги бўлими.

    Юқоридаги маълумотларга таянган ҳолда амалий машғулотни давом эттирамиз. Айни дамда давлат органларида фойдаланувчиларни қизиқтириши мумкин бўлган улкан ахборот ресурслари массивлари шаклланган.
    Давлат органларининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ахборотларини очиқ маълумотлар сифатида эълон қилиниши очиқ давлат бошқарувининг асосидир.
    Очиқ маълумотларнинг эълон қилиниши ва улардан фойдалана олиш имкониятининг яратилиши туфайли давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги, жамоат назоратини амалга ошириш имкони, шунингдек жисмоний шахслар ва тадбиркорлар учун янги хизматлар яратилиши таъминланади.
    Давлат органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва ахборотларни очиқ маълумотлар кўринишида эълон қилиниши улардан турли ахборот ресурсларини шакллантиришда манбаа сифатида ва ахборот тизимларини, шунингдек, ҳам давлат органлари, ҳам тадбиркорлик субъектлари учун хизмат ва иловалар яратишда фойдаланиш мумкин.
    Инернет тармоғида кейинчалик очиқ маълумотлар учун "ягона нуқта" вазифасини бажарувчи Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали ишга туширилган бўлиб (11.1.-расм), унинг асосий мақсади қайта ишлаш ва таҳлил қилиш учун мос форматларда давлат органлари фаолияти тўғрисида маълумотларни тақдим этишдан иборат. Портал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 7-августда қабул қилинган 232-сон Қарори асосида фаолият юритади.

    Download 1.69 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling