Мавзу Зилзила ва унинг иншоотларга таъсири


Сейсмик тўлқинларнинг инструментал улчовлари


Download 449.35 Kb.
bet5/6
Sana18.06.2023
Hajmi449.35 Kb.
#1582005
1   2   3   4   5   6
Сейсмик тўлқинларнинг инструментал улчовлари ва изоҳлари сейсмологик (ЕССН) ва муҳандислик (ИСС) хизматлари орқали амалга оширилади. Шуни таъкидлаш жойизки, ҳар иккала хизмат тури ҳам бир-бирини тўлдиради. Улар турли хилдаги асбоблар (акселерограф - вақт бўйича ўзгарувчи тезланишни ўлчовчи асбоб, велосиграф - тезликни ва сейсмограф - силжишни рўйхатга олувчи асбоблар) билан жиҳозланадилар (3 -расм).

3-расм
Ер силкинишини қайд этадиган ва тебранишларни ўлчайдиган асбоблар
а- Чжан Хэн сейсмоскопи; б-горизонтал ва вертикал тебранишларни езадиган сейсмографлар; в- Голицин сейсмографи; г- бир маятникли СБМ сейсмометри; д- кўп маятникли АИС-2м сейсмометри
ЕССН станциялари зилзила даврида грунтларнинг тебранишини кузатиб боради. Бу эса худудларнинг сейсмик харитасини тузиш учун зарурдир.
ИСС станциялари бино ва иншоотлар ҳамда уларга туташ ерларга (грунтларга) жойлаштирилади. Иншоотлар ва уларга туташ грунтларнинг тебранишларини рўйхатга олиш бу станцияларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ушбу маълумотлар эса зилзила вақтида иншоотларнинг ҳолатини, фойдаланилган ҳисоблаш усулларининг тўгрилигини баҳолаш учун зарурдир.
Сейсмик районлаштириш. Антисейсмик қурилиш талаблари бўйича мамлакат худудини минтақаларга бўлиш сейсмик районлаштириш деб аталади. У бизнинг мамлакатимизда 1:1000000 масштабда тузилган. Ушбу бўлиниш илгари бўлиб ўтган зилзилалар тўгрисидаги маълумотларга таянади. Сейсмик районлаштиришда геологик маълумотлар катта аҳамиятга эгадир. Худудни сейсмик районлаштириш икки босқичдан иборат. Биринчи босқичда зилзилавий башорат харитаси тузилади. Иккинчи босқичда сейсмик таъсирларнинг катталигини башорат қилиш, яъни сейсмик микрорайонлаштириш харитаси тузилади. Бунда ўртача грунтлар учун сейсмик шкала бўйича ер сиртининг 7, 8 ва 9 балл силкиниши рўй берадиган жойлари кўрсатилади.
Кучли зилзилалар даврида бажарилган ўлчашлар шуни кўрсатдики, кучсиз грунтларда содир бўладиган тебраниш интенсивлиги мураккаб харсангтош грунтлардагига нисбатан бир оз юқори бўлади.
Сейсмик микрорайонлаштиришнинг учта асосий схемасини келтириш мумкин. Биринчи схемада шаҳар худудида бири иккинчисидан бир балл паст еки юқори бўлган жойни ажратиб кўрсатиш шарт эмас; балл кўрсаткичи ягона бўлади. Иккинчи схемада шаҳар худуди сейсмиклиги бўйича бири иккинчисидан бир баллга фарқ қилувчи иккита районга ажратилади. Учинчи схемада шаҳар худуди сейсмиклиги бўйича биринчиси иккинчисидан ва иккинчиси учинчисидан бир баллга фарқ қилувчи учта районга ажратилади.

Download 449.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling