Mavzu:“Innovatsion iqtisodiyot” fanining nazariy asoslari. Reja


кашфиёт тушунчалари узвий боғлиқ  ҳисобланади.  • Ихтиро


Download 253.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana17.06.2023
Hajmi253.08 Kb.
#1538650
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Инновация

кашфиёт тушунчалари узвий боғлиқ 
ҳисобланади. 
• Ихтиро деганда инсон томонидан яратилган 
янги қурилмалар, механизмлар, асбоб-
ускуналар ва бошқа мосламалар тушунилади.
• Ихтиро сўзи арабчадан ўйлаб топиш, ижод 
қилиш маъносини билдириб, кенг маънода 
фан ва техниканинг мавжуд даражасини 
кўтаришга ёрдам берадиган ва иқтисодий 
жиҳатдан ўзгача ҳал қилинган янгиликдир. 
• Тор маънода давлат томонидан тан 
олинадиган ва тегишли қонун билан муҳофаза 
қилинадиган янги ечим демакдир.


• Кашфиёт сўзи арабча “кашф” сўзидан 
олинган бўлиб, луғавий маъноси ошкор 
қилмоқ, зоҳир этмоқ, пардани кўтармоқ
кабиларни билдиради. 
• Кашфиёт деганда табиатнинг илгари маълум 
бўлмаган хусусиятлари ва қонуниятларини 
аниқлаш тушунилади. 
Ихтиро ва кашфиёт тушунчаларини 
фарқлашда уларнинг келиб чиқиш илдизига 
эътибор қаратиш жоиз. 
• Ихтиронинг илдизи сунъий (инсон 
томонидан яратилган), 
• кашфиёт илдизи эса табиий (табиатнинг 
мавҳум хусусиятлари).


Инновация тушунчаси кашфиёт ҳамда ихтиро 
тушунчалари билан қуйидаги белгилари билан 
фарқланади:
• Ихтиро ва кашфиётлар асосан, фундаментал даражада 
қилинади, инновациялар эса доимо технологик (амалий) 
даражада амалга оширилади.
• Кашфиёт ва ихтиро якка шахс-кашфиётчи ёхуд ихтирочи 
томонидан қилиниши мумкин, инновация бўлса жамоа 
(лаборатория, бўлимлар, институт) томонидан ишлаб 
чиқилиб, инновацион лойиҳа кўринишини олади.
• Кашфиёт фойда олишни бош мақсад қилиб қўймайди. 
Инновация эса доимо техника ва технологияга янгилик 
кириш орқали катта пул оқимига эга бўлиш, ишлаб 
чиқариш унумдорлигини ошириш ҳамда таннархни 
пасайтириш, шунингдек, бошқа эътиборга молик фойда 
олишни кўзлайди.
• Кашфиёт тасодифан юз бериши мумкин, инновация эса 
доимо изланишлар натижаси ҳисобланади. У белгиланган 
аниқ мақсад ва техник-иқтисодий асослашни талаб этади.


• “Инновация” атамасини иқтисодий 
категория сифатида фанга ХХ асрнинг 
биринчи ўн йиллигида австриялик олим 
Йозеф Алоиз Шумпетер (1883-1950) 
киритган бўлиб, ўзининг “Иқтисодий 
ривожланиш назарияси” асарида (1911) илк 
марта ривожланишдаги ўзгаришларнинг 
янги комбинациялари масалаларини (яъни 
инновация масалалари) кўриб чиқиб, 
инновацион жараёнга тўлиқ таъриф бериб 
ўтган.



Download 253.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling