II. Мустамлакачиликдан озод бўлиб, мустаќил тараќќиёт йўлига ўтиб ривожланаётган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари йўли.
Бу йўл мустамлакачиликдан ќолган ќолоќ, анъанавий иќтисодиётдан бозор иќтисодиётига ўтиш йўлидир. Бунда бозор иќтисодиётига хос белгилар турли хўжаликлар: азалий натурал хўжалик, ривожланиш даражаси, бозор муносабатларига тортилиши жиЏатидан фарќ ќилишига ќарамай, трансформация (айлана бориши) орќали юз беради.
Ривожланаётган мамлакатларда бозор иќтисодиётига ўтиш:
а) бозор инфраструктурасини яратиш; б) иќтисодиётни барќарорлаштириш; в) саноат тармоќларини (айниќса, ќайта ишловчи) вужудга келтириш орќали юз беради.
Бу мамлакатлар учун бозор иќтисодиётига кириб бориш мустаќиллик гарови Џисобланади. Сабаби бозор иќтисодиётига ўтиш ишлаб чиќаришни жадал ўсишига олиб келади.
III. Бозор иќтисодиётига ўтишнинг собиќ социалистик мамлакатлар йўли. Бу мамлакатларда давлат мулки Џукмрон мавќега эга бўлиб, иќтисодиёт давлат томонидан марказлашган тарзда тузилган режалар асосида бошќарилган. Яратилган маЏсулот Џам давлат томонидан таќсимланган.
Тоталитар иќтисодиётнинг бозор билан умумийлиги йўќ, улар бир-бирига зид, табиатан Џар хил. Шунинг учун Џам бу моделда аЏолига бозор муносабатлари ƒояларини сингдирмай, уларга янгича кўникма Џосил этмай туриб, бозор иќтисодиётига ўтиб бўлмайди, лекин бу тизимнинг афзаллиги шундаки, у ўзига хос усуллар билан кучли ишлаб чиќариш ва илмий-техникавий кадрлар потенциалини яратган. Уларга таянган Џолда бозор иќтисодиётига ўтиш нисбатан енгил кечиши мумкин.
Бу тизимга кирган мамлакатларда хусусий мулк тамомила йўќотилган ёки ќисман мавжуд. Тадбиркорликка интилиш, иќтисодий тараќќиёт даражаси турлича, масалан, Польша, Венгрия, Германия Демократик Республикасида хусусий мулкчилик анча саќланган. Собиќ Иттифоќда эса аксинча, хусусий мулк тамомила йўќотилган.
Буларнинг Џаммаси албатта, бозор иќтисодиётига ўтишда ўз таъсирини ўтказади.
Бозор иќтисодиётига ўтиш учун ислоЏотлар икки йўл: а) бозор иќтисодиётига тезлик билан ўтиш; б) бозор иќтисодиётига босќичма-босќич ўтиш йўли билан амалга оширилади.
ГДР (ГФР билан ќўшилиб ягона давлат вужудга келиши туфайли), Польшада ќисќа муддатда бозор иќтисодиётига ўтиш амалга оширилди.
Бошќа мамлакатларда ўз хусусиятларидан келиб чиќиб, бозор иќтисодиётига ўтиш босќичма-босќич амалга оширилиб, турли муддатларни талаб этади.
Ўтказиладиган ислоЏотлар, кўриладиган чора-тадбирлар Џам фарќ ќилади. Лекин собиќ социалистик мамлакатларнинг бозор иќтисодига ўтиш моделларининг умумий томонлари мавжуд бўлиб: а) бозор иќтисодиётига ўтишнинг Џуќуќий асосларини яратиш;
б) бозор инфраструктурасини шакллантириш; в) давлат мулк монополиясини синдириб, мулкчиликнинг, хўжалик юритишнинг турли шаклларини вужудга келтириш; г) нарх устидан давлат назоратини минималлаштириш, нарх-навони эркинлаштириш ва бош-ќалардан иборат.
Умуман олганда ўзининг ёрќинлиги, самарадорлиги, эришган ютуќлари билан жаЏон иќтисодиёти тараќќиёти тарихига кирган моделлар «Америка», «Япония», «Германия», «Швеция», «Жанубий Корея», «Хитой» модели ва бошќалар Џисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |