Мавзук. Бозор иќтисодиётига ўтиш моделлари. Режа. Бозор иќтисодиётига ўтиш моделлари


Кишилик жамияти узоќ тарихий тараќќиёт натижасида эришган иќтисодиёт


Download 126.5 Kb.
bet9/14
Sana25.12.2022
Hajmi126.5 Kb.
#1066094
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Bozor iqtisodiyoti va uning belgilari. Bozor iqtisodiyotiga o\'tis

3. Кишилик жамияти узоќ тарихий тараќќиёт натижасида эришган иќтисодиёт — бу цивилизациялашган (тартибга солинадиган) бозор иќтисодиётидир.
Тартибга солинадиган бозор иќтисодиётида давлат кутилмаганда юз берадиган тангликларни юмшатиш учун чора-тадбирлар белгилаш орќали таъсир кўрсатади. Албатта, бу чора-тадбирлар хўжалик юритувчи субъектлар фаолият эркинлигини, ижодий меЏнат ва ташаббускорликни чеклашга олиб келмаслиги керак.
Цивилизациялашган бозор иќтисодиётининг Џам ўзига хос белгилари бор:
1. Хусусий мулк билан бир ќаторда бошќа мулк шакллари Џам мавжуд бўлади.
2. Ишлаб чиќариш бозор талабини Џисобга олган Џолда олиб борилади. Маркетинг муЏим роль ўйнайди. Номаълумлик камаяди.
3. Ћалол раќобат асосий ўринга чиќади, унинг маданий усуллари ќўлланилади.
4. Иќтисодиёт субъектлари ўртасида узоќ даврга мўлжалланган доимий алоќалар, ўзаро манфаатли шерикчилик муносабатлари ќарор топади.
5. Давлат иќтисодий Џаётга аралашиб, иќтисодиётни тартиблашда ќатнашиши туфайли чуќур иќтисодий тангликлар юз бермайди. Агарда улар юз берса Џам ундан тезда чиќиб кетиш чора-тадбирлари белгиланади.
6. Иќтисодиёт юксак даражага эришганда жамият бой бўлади, шунинг учун тадбиркорлар фаќат бой бўлиш учун эмас, балки обрў-эътибор ќозониш, Џурматга сазовор бўлиш учун Џам Џаракат ќиладилар.
7. Иќтисодиёт ижтимоий йўналтирилган, камбаƒалларга ёрдам бериш, оммавий фаровонликни таъминлашга ќаратилган бўлади.
8. Одамларнинг иќтисодий табаќаланиши чекланади. Жамиятда ўзига тўќ ўрта Џол аЏоли асосий ќатламни ташкил ќилади.
Цивилизациялашган бозор иќтисодиёти шароитида тартибга солиш фаќат бозорнинг салбий оќибатларини чеклашга ќаратилади. Бундан шундай хулоса чиќариш мумкин, бозор иќтисодиёти шароитида бозор, аввало, ўзини-ўзи тартибга солади, ундан ташќари, давлат Џам иќтисодиётни тартибга солишга таъсир кўрсатади.
Бозорни бошќаришда иќтисодий, ташкилий-маъмурий ва ниЏоят, ижтимоий-пхисологик усуллар ќўлланилади.
Фаќат, иќтисодчи В. Леонтьев кўрсатганидек, энг муЏими бозорни ўзини-ўзи бошќариш билан давлат томонидан тартибга солишнинг оптимал даражасини топишдир. Ћозиргача бу талабга идеал даражада жавоб берадиган давлат йўќ.
Бозор иќтисодиётини тартибга солишда давлатнинг Џаддан ташќари аралашуви бозор иќтисодиётининг деформациялашувига олиб келади.

Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling