Мавзук. Бозор иќтисодиётига ўтиш моделлари. Режа. Бозор иќтисодиётига ўтиш моделлари


Download 126.5 Kb.
bet7/14
Sana25.12.2022
Hajmi126.5 Kb.
#1066094
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Bozor iqtisodiyoti va uning belgilari. Bozor iqtisodiyotiga o\'tis

«Хитой модели». Иќтисодиётни ќайта ќуриш ќишлоќ хўжалигини ислоЏ ќилишдан бошланди. Ќишлоќ хўжалигида халќ коммуналари асосий хўжалик юритувчи субъект бўлиб, оилавий пудрат тизими барпо ќилинди. Бу иш 1984 йил охирига келиб якунланди. Оилавий пудрат деЏќон хўжалигини бир оила аъзолари ташкил этиб, фойдаланиш учун ер 15—20, баъзи жойларда 30 йилга берилган. Ерга оила ёки бир неча оила ќўлидаги ўзи эгалик ќилаётган техника, асбоб-ускуна ва бошќалар ёрдамида ишлов берилади. ДеЏ-ќонлар ишлаб чиќарган маЏсулотларининг бир ќисмини давлатга шартнома асосида топширардилар, бир ќисмини солиќ ўрнида, яна бир ќисмини маЏаллий фондга, ќолганини ўз ихтиёрларига кўра юќори нархда давлатга ёки бозорда сотишлари мумкин эди.
Майда хўжаликларнинг жамƒарма Џосил ќилиш, техникадан фойдаланиш, маЏсулотнинг товарлилик даражасини кўтариш имконияти чекланган.
Буни Џисобга олиб, Џозирги пайтда деЏќон бирлашмалари, турли шаклдаги кооперациялар ташкил этиш ёки ерни энг кучли — самарали деЏќон хўжаликларига бериб, ёлланма иш кучини жалб этиш йўлидан борилмоќда.
1984 йилда ислоЏот шаЏарда Џам бошланди. ХХРнинг иќтисодий ривожланиш моделини танлаш жараёнида Хитой олимлари «аралаш модел» вариантини ишлаб чиќишди. Шундай моделнинг 1968 йилда Венгрияда, 60- йилларнинг ўрталарида Чехословакияда ўзига хос вариантлари ишлаб чиќилиб, амалда ќўллаш бошланган эди. Бу моделнинг моЏияти шундаки, бозор механизми давлатнинг иќтисодиётни тартибга солиш даражасининг юќорилиги шароитида вужудга келтирилади. Бу модел режали иќтисодиётни такомиллаштиради Џамда уч томон — давлат, корхона ва алоЏида ишловчи манфаатларини уйƒунлаштиради. У макродаражада режали бошќариш, микродаражада бозор орќали бошќаришни давлат томонидан тартибга солинадиган турли бозорлар амал ќилишини кўзда тутади. Натижада Хитойда «марказлашган режали иќтисод» моделидан «социалистик режали товар иќтисоди» моделига ўтилди. Бу моделнинг моЏияти: социалистик ишлаб чиќариш товар ишлаб чиќаришга асосланади. Товар ишлаб чиќарувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар товар-пул муносабатларига ва уларнинг ривожланишига асосланади. Бунда энг муЏим ишлаб чиќариш воситаларига ижтимоий мулкчилик ва макродаражада марказлашган режалаштиришнинг Џал ќилувчи роли уни бошќа моделлардан ажратиб туради.
Хитой раЏбарияти ишлаб чиќилган назарий ќоидаларга таяниб, иќтисодий ислоЏотларни амалга оширишнинг асоси ва тамойилларини ишлаб чиќди.
Давлат секторида мулк эгалиги Џуќуќи билан хўжалик юритиш Џуќуќининг ажратилиши корхоналар хўжалик фаолиятини жонлантиришга олиб келди. Уларнинг ажратилиши корхоналарни меЏнат жамоаларига ёки алоЏида шахсларга пудратга бериш, эркин сотувга корхона акцияларини чиќариб сотиш ва бошќа хўжалик юритиш шаклларидан фойдаланиш имконини берди. Корхоналарга ўзаро тўƒридан-тўƒри хўжаликлараро алоќаларни фаол ривожлантириш тавсия этилди. Фонд бозорлари, хизмат, ахборот, техника, технология бозорларини Џам ўз ичига олган бозор тизимини яратишга катта аЏамият берилди. Шу билан бирга иќтисодиётни макродаражада тартибга солишни кучайтириш ва такомиллаштиришни Џам амалга ошириш тавсия ќилинди.
Хитойда ўтказилган ислоЏотлар ќишлоќда саноат ўсишига олиб келди. ИслоЏотлар бошлангач, 10 йил давомида 80 млн ишчи ўрни яратилди.
Саноатда иќтисодий ќайта ќуришлар натижасида турли мулк шакл-ларидан ва хўжалик юритиш услубларидан фойдаланишга асосланган янги хўжалик механизми вужудга келди.
Лекин ижтимоий мулкнинг етакчилик роли саќланиб ќолди. Давлат сектори саноат маЏсулотлари 56%ни ташкил этди. Корхоналарга режадан ташќари маЏсулот ишлаб чиќариш, сотиш-сотиб олиш имкони берилди. Натижада режадан ортиќ маЏсулот ишлаб чиќариш кескин кўпайди. Корхоналар очиќ бозорда режадан ортиќ ишлаб чиќарган маЏсулотларини давлат томонидан белгиланганидан 20% юќори нархда сотишлари мумкин бўлади. Буларнинг Џаммаси иќтисодиётни жонлантиришга Џамда жаЏонда саноат ишлаб чиќаришнинг энг юќори суръатда бўлишини таъминлади.
Шундай ќилиб, бозор иќтисодиётига ўтишда Џар бир мамлакатнинг бошќа мамлакатлар билан ўхшашлик томонларига ќараб, уларни бозор иќтисодиётига ўтишнинг у ёки бу гуруЏига киритиш мумкин. Шу билан бирга Џар бир мамлакат ўзига хос хусусиятлари билан бошќалардан фарќ ќилар экан, Џаќли равишда Џар бир мамлакат бозор иќтисодиётига ўтишда ўз йўлига эга, у ўз моделини яратади деб айта оламиз.



Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling