Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Q ҳақиқий Qлойиҳа. - (Qижара. + Qконсерв.)
Download 0.77 Mb.
|
kor
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кэск= Ав.эс/Ав.бқ
- Асосий мақсади
Q ҳақиқий. – ҳақиқий ишлаб чиқарилган маҳсулот хажми; Qлойиҳа.- максимал, лойиҳавий ишлаб чиқариш қуввати Qижара. –ижарага бериб юборилган қувватларга мос келувчи маҳсулот хажми; Q консерв. – консервация қилинган қувватларга мос келувчи маҳсулот хажми; Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти 0.5 дан ёки тармоқ бўйича ўртача қийматдан кичик бўлса, корхонада ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш паст даражада деб қабул қилинади. 7. Эскириш коэффиценти (Кэск) эскириш суммасининг асосий воситалар бошланғич қийматига нисбати сифатида қуйидаги формула орқали аниқланади: Кэск= Ав.эс/Ав.бқ Бунда: Авэ – асосий воситалар эскириш суммаси; Авбқ – асосий воситаларниниг бошланғич қиймати; Асосий воситаларни эскириш коэффиценти 0.5 дан юқори бўлмаслиги лозим. “Корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволи мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра корхоналарнинг тўловга қобилиятлиги ёки ночорлигини аниқловчи параметрлар белгилаб берилган. Иқтисодий хатарли корхона учун тўлов қобилияти коэффициенти ҳамда хусусий ва қарзга олинган маблағлар нисбати коэффициенти меъёрдан дан кичик бўлса, молиявий мустақиллик коэффициенти 0,5 дан кичик бўлса, хусусий айланма маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти 0,2 дан кичик бўлса корхоналар иқтисодий хатарли корхона деб топилади. Иқтисодий ночор корхона учун пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича 3 ойдан ортиқ қарзи бор бўлиши лозим. Пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича 3 ойдан ортиқ қарзи бор бўлиб, шу билан бирга Тўлов қобилияти тиклаш имконияти бор бўлса, яъни тўлов қобилияти коэффициенти (Ктқ)меъёрда, рентабелли ва хусусий айланма маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти (Кхм) юқори бўлса “Тўлов қобилияти тиклаш имконияти бор” деб қабул қилинади Пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича 3 ойдан ортиқ қарзи бор бўлиб, унинг қиймати энг кам иш хақининг 500 бараваридан юқори бўлса ва Активлар рентабеллиги. (Ра)паст, тўлов қобилияти коэффициенти (Ктқ)кичик, хусусий айланма маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти (Кхм)паст бўлса корхона “Тўлов қобилияти тиклаш имконияти йўқ” деб қабул қилинади Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2008 йил 18 ноябрь 4053-сон. Асосий мақсади - иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг капиталлашув даражасини янада ошириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш; - иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш; - иқтисодиётни таркибий ўзгартириш; - ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнига инвестицияларни, шу жумладан, тижорат банкларининг маблағларини кенг жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, 2008 йил 28 ноябрь 4057-сон. Асосий мақсади: - фуқароларнинг омонатларини жаҳон молиявий инқирозининг эҳтимол тутилган салбий оқибатларидан ҳимоялашнинг ишончли кафолатларини таъминлаш; - мамлакат банк тизимига аҳолининг ишончини тобора мустаҳкамлаш; - аҳоли омонатларини тижорат банкларига жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларни барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Фармони, 2008 йил 28 ноябрь 4058-сон. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling