Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 0.77 Mb.
bet30/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74
Bog'liq
kor


Назорат ва муҳокама учун саволлар


  1. Ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти нимада ва у корхона умумий фаолияти самарадорлигидан қандай фарқ қилади?

  2. Самарадорликнинг қандай турларини биласиз? Самаранинг самарадорликдан фарқи нимада?

  3. Корхона ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари мазмунини очиб беринг. Бу кўрсаткичларни ҳисоблаш усули қандай?

  4. Сизнинг фикрингизча, қайси кўрсаткич корхона фаолияти самарадорлигини кўпроқ акс этитради?



7- МАВЗУ. КОРХОНАНИНГ АСОСИЙ ФОНДЛАРИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТИ

7.1 Асосий фондларнинг моҳияти ва уларнинг корхона фаолиятидаги ўрни.


7.2. Корхоналарда асосий фондларнинг эскириши, уларни баҳолаш ва таъмирлаш.
7.3. Асосий фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлри ва уларни яхшилаш йўллари.
7.4. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати.


Аннотация


Асосий фондлар корхона ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисми бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида узоқ вақт иштирок этада ва ўзининг натурал-моддий ҳолатини йўқотмайди ҳамда ўз қийматини тайёрланаётган маҳсулотларга қисмлаб ўтказиб беради. Асосий фондлар қийматини тайёрланаётган маҳсулотга ўтказиш жараёни амортзиция деб, ушбу жараёнда тўпланган маблағлар эса амортизация ажратмалари деб аталади.
Иқтисодий мақсадларига кўра, асосий фондлар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фондларига тақсимланади. Ишлаб чиқариш асосий фондлари ўз моҳиятига кўра, корхонанинг ишлаб чиқариш потенциалини ташкил қилиб, уларнинг таркибига қуйидагилар киради:

  1. ишлаб чиқариш бинолари ва иншоатлари;

  2. узатиш қурилмалари;

  3. қувват машиналари ва ускуналари;

  4. ишчи машиналар ва ускуналар;

  5. транспорт воситалари;

  6. ўлчов ва тартибга солиш асбоблари ва қурилмалари;

  7. фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлмаган ва қонунчиликда белгилаб қўйилган қийматлардаги асбоблар ва ишлаб чиқариш инвентари.

Асосий ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқаришда банд бўлган барча мутахассис ва ходимлар сони билан биргаликда, корхонанинг ишлаб чиқариш аппарати деб аталади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling