Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Download 0.77 Mb.
|
kor
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14-мавзу. Реал секторда инновацион фаолият тушунчаси, инновацион фаолият функциялари ва инновациялар таснифи (2-соат Режа
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Корхона хавфсизлиги деганда нимани тушунасиз? Корхонанинг “тижорат сирлари” тушунчаси нимани англатади? корхона хавфсизлиги ва тижорат сирлари ўртасида қандай алоқа мавжуд? Корхона хавфсизлигининг асосий тамойилларини айтиб беринг. Корхонанинг хавфсизлик хизмати қандай вазифани бажаради? Бозор шароитларида тижорат сирлари корхонанинг реклама фаолиятига зид келмайдими? Корхонанинг тижорат ва бошқа сирларини ошкор қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? 8.Корхонанинг тижорат сирларини муҳофаза қилиш механизми ўз ичига нимани қамраб олади? 14-мавзу. Реал секторда инновацион фаолият тушунчаси, инновацион фаолият функциялари ва инновациялар таснифи (2-соат Режа: Инновациялар тўғрисида умумий тушунчалар Инновациялар назарияси Технологиялар кўринишидаги инновациялар ва уларнинг самарадорлиги Аннотация Мустақил Ўзбекистон ривожланишининг ҳозирги босқичида инновация инсоният тараққиёти ва иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айланмоқда. Инновация жараёнининг доимий ривожланиб бориши инсоният ва ижтимоий ҳаёт ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатмоқда. “Корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш” фани “Илмий тадқиқот методологияси”, “Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инновацион моделлари”, “Ахборот тизимлари”, “Ҳуқуқшунослик”, “Инновацион маркетинг” ва “Макро- ва микроиқтисодиёт” каби фанлар билан ўзаро алоқадорликда ўрганилади. Ушбу соҳада энг янги ва замонавий илмий изланишларни олиб борган ва шу соҳага оид илмий асарлар муаллифи бўлган Жати Сенгуптанинг (1-илова) инновацияларга берган таърифига тўхталиб ўтсак. “Инновациялар турли шаклларда бўлиши мумкин, аммо ҳар қандай шаклда у маҳсулот таннархини камайтириш ва/ёки бозор талабини кенгайтиришга ёрдам қилади. Инновацияларнинг баъзи бир муҳим турлари сифатида: Технологияларга асосланган инновациялар Эндоген ёки экзоген инновациялар Саноат ривожланишида танлов механизми инновацияси Технологиялар консорциуми орқали шакллантириладиган инновациялар”10 қабул қилинади. Фаннинг вазифаси – ўрганувчида инновацион фаолиятнинг моҳияти, роли, асосий элементлари ва босқичлари бўйича тизимли тушунчаларни шакллантириш, инновацион жараёнларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизми моҳиятини очиб бериш, интеллектуал мулк объектларини яратиш, ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимоясини таъминлаш, ихтиро, кашфиётлар тизимини ташкил қилиш ва бошқариш соҳасидаги асосий тушунчалар ва таърифларни, Ўзбекистон ва бошқа давлатларнинг инновацион тизими ва шу соҳадаги қонунларни ўргатишдан иборатдир. Агар инновацияларнинг Жати Сенгупта берган таърифига ўтадиган бўлсак, у қуйидагича кетма-кетликда келтирилиши мумкин. “Технологияларга асосланган инновациялар маҳсулот инновацияси, саноатда “илмий изланиш ва ривожланиш”11 кўринишидаги инвестициялар ва тақлид ва такомиллаштиришни ўз ичига олган технологиялар трансферини ўзида мужассам этади. Эндоген инновациялар [1] ўз ичига инновацияларга инвестиция киритишга мойилликни бозор томонидан рағбатлантиришни қамраб олади. Бозор рағбати деганда монополиядан патентлаш қонунлари орқали ҳимояланиш ва технологик мусобақада ғолиб чиқишни назарда тутади”12. Таъкидлаш жоизки, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ инновацион фаолиятни ривожлантириш, интеллектуал мулк ҳуқуқини яратиш, уларни муҳофаза қилиш, ҳуқуқ эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, республикамизнинг соҳага оид халқаро интеграциялашувини жадаллаштириш, халқаро шартномаларга кириш орқали мамлакатимиз муаллифларининг ҳуқуқларини бутун дунёда муҳофаза қилиш каби муҳим масалалар давлат устувор йўналиши сифатида белгилаб олинди. Ҳозирги глобаллашув жараёнларида “Инновацион иқтисодиёт” фанининг аҳамияти бениҳоя каттадир. Иқтисодиётни ривожлантиришда интеллектуал мулк, ихтиролар, янги кашфиётлар ҳамда уларни патентлаш, лицензиялаш ва сертификациялашнинг ўрни салмоқлидир. Чунки, дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин бунёд этилган ихтиро бу мулк ҳисобланиб, ундан барча халқлар фойдаланиши мумкин. Бу масала ўз навбатида патент олиш ва уни сотиш орқали тартибга солинади. “Экзоген инновацияларни илмий ва нотижорат институтлар томонидан олиб борилган илмий изланишлар натижасини мисол сифатида келтириш орқали ёритадиган бўлсак, инновацияларнинг бу тури баъзан янги маҳсулот ва янги жараёнга сабабчи бўлиши мумкинлиги аниқланган. Солоуниг иқтисодий ўсиш моделида барча технологик ривожланишлар экзоген инновация сифатида қаралган бўлсада, пировардида саноатда ва бутун бир мамлакат учун ишлаб чиқариш имкониятларини кескин ўзгартирди. Инновацияларнинг кейинги икки тури камроқ эътиборга сазовор бўлиши мумкин. Эволюцион танлов механизми фирмаларни динамик бозор самарадорлиги ва патент тизими орқали танлайди. Бу механизм технологик ўзгаришларнинг ҳам кумулятив хусусиятини, ҳам бозор структурасининг эндоген аспектларини ҳисобга олади. Патентлаш тизими технологик танловнинг иккинчи инструментлар тизимидир. У мулкчилик ҳуқуқини аниқлаштириб технологик инновацияларни рағбатлантиради. Масалан, фармацевтик саноатда шундай рағбатга эришиш учун ИИРдан фойдаланишади. Адабиётшунослик технологиясида патентлаш тизими чекланган даражада технология ва билимларни тарқалишини ўз ичига олган. Бу эса ўз ўрнида технологик изланишда инновацияларнинг кенг кўламли экспериментларни олиб борилишига туртки бўлади”13. Мамлакатимизда иқтисодиёт ривожланишининг сўнгги босқичларида инновацион жараённи жадаллаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президент И.А.Каримовнинг 2008 йилдаги “Ишлаб чиқаришга инновацион лойиҳалар ва технологияларни жорий этишни рағбатлантиришнинг қўшимча чоралари” №916-сонли қарори муҳим аҳамият касб этади. Корхоналарнинг инновацион жараёнининг натижавийлиги жами омиллар, яъни амалга ошириш шароити, ресурслар таъминоти, менежмент тизимининг тўғри йўлга қўйилганлиги билан аниқланади. Инновацион салоҳият тушунчаси иқтисодиёт фанида ХХ асрнинг сўнгги йилларида пайдо бўлди. Инновацион салоҳият мамлакатнинг техника ва технологияси янгиланиши, унда илмий-техника ривожланиши даражасини, диверсификация сиёсатининг кучайишини англатади. Баъзи иқтисодчи олимларимиз инновацион салоҳиятни иқтисодий салоҳиятдан юқори қўйишади. Бунда улар илмий-техника даражасига кўпроқ эътибор қаратишади. Бизнинг фикримизча, бундай қарашлар унчалик тўғри эмас. Чунки ҳар қандай ҳолатда иқтисодий салоҳият инновацион салоҳиятга қараганда анча кенг тушунча бўлиб, у мамлакатдаги ишлаб чиқариш салоҳияти, ресурслар салоҳияти, моддий-минерал салоҳияти, қазилма бойликлар салоҳияти ва бошқаларни қамраб олади. Ҳозирги даврда Ўзбекистонда иқтисодиёт салоҳияти 3,0 трл. АҚШ долларидан ортиқдир. Инновацион салоҳиятни кучайтириш катта ҳажмда инвестицияни жалб этишни талаб қилади. Ҳозирда иқтисодий ривожланган давлатлар янги техника ва технологияни яратишга, янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ЯИМнинг 5-7 %ини сарфлайди. Ўзбекистонда эса бу рақам бироз паст. Шу билан бирга республикамизда интеллектуал салоҳият бошқа мамлакатларга қараганда анча юқори. Маълумки, 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Инқироз таъсирини бартараф этиш учун республика Президенти раҳбарлигида 2009-2014 йилларга мўлжалланган катта инвестицион лойиҳа-дастур қабул қилинди. Дастурга мувофиқ, 2009-2014 йилларда республикамизда 55,4 миллиард АҚШ долларилик 550 та инвестицион лойиҳа бажарилиши керак (1-жадвал). Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда инновацион салоҳиятни кучайтиришда ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизациялаш муҳим аҳамият касб этади. Демак, яқин йиллардаги инновацион салоҳиятга катта ҳиссасини қўшадиган устувор йўналишлар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: - қўшилган қиймати юқори бўлган тармоқлар устуворлигини таъминлаш; - бандликни таъминлаш учун рақобат афзалликка эга бўлган фан сиғими юқори бўлган тармоқларни ривожлантириш; - экспорт тузилишида товар диверсификациясини кенгайтириш. Инновацияларни жорий қилишнинг энг оптимал даражаларини эътиборга олган ҳолда инновацион фаолиятга куйидагича таъриф ва тавсифларни бериш мумкин (1-расм). Инновацион фаолият - бу ишлаб чиқаришни, унинг моддий-техника базасини янгилашга ва ривожлантиришга имкон берувчи янги ғоялар ва ишланмаларни яратиш, ўзлаштириш ва татбиқ этишга қаратилган жараёнлар мажмуасидир. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling