Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Download 0.77 Mb.
|
kor
- Bu sahifa navigatsiya:
- 19- Мавзу. Реал секторда инновацион фаолиятнинг комплекс таъминоти
Такрорлаш учун саволлар
1. Корхонанинг инновацион салоҳиятига таъриф беринг. 2.Инновацияларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни қандай. 3.Инновацияларни молиялаштириш манбаларини санаб беринг. 19- Мавзу. Реал секторда инновацион фаолиятнинг комплекс таъминоти 1.Инновацион фаолиятнинг ҳуқуқий таъминоти. 2.Инновацион фаолиятни бошқаришнинг ресурс таъминоти ва ресурслар турлари. 3.Инновацион фаолиятни бошқаришнинг ахборот таъминоти ва инновациялар статистикаси. 4. Коммуникациялар ва ахборотлар сифатига бўлган асосий талаблар Аннотация Хизматлар соҳасидаги маҳсулотлар бўйича инновациялар ўз ичига қуйидагиларни олади: принципиал жиҳатдан янги хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш; мавжуд хизматларга янги функциялар ва хусусиятлар қўшиш орқали уни такомиллаштириш; хизматлар билан таъминлашда (масалан, уларнинг самарадорлиги ва тезлиги нуқтаи-назаридан) сезиларли даражада яхшиланишлар. “Хизматлар соҳасидаги жараёнлар бўйича инновациялар хизматларни ишлаб чиқариш ва тақдим этишнинг янги ёки сезиларли даражада такомиллаштирилган усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ўз ичига олади”19. Қуйидаги ўзгартиришлар, агар улар янги ёки сезиларли яхшиланган хизматларни, уларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш усулларини жорий этишга бевосита боғлиқ бўлмаса, технологик инновациялар ҳисобланмайди: • ташкилий ва бошқариш бўйича ўзгартиришлар (жумладан: бошқаришнинг илғор усулларига ўтиш, жиддий ўзгартирилган ташкилий тузилишни жорий этиш, ташкилотнинг иқтисодий стратегиясида янги ёки сезиларли ўзгартирилган йўналишларни амалга ошириш); • сифат стандартларини жорий этиш. Маркетинг инновациялари деганда янги ёки сезиларли яхшиланган маркетинг услубларини жорий этиш тушунилади. Булар ўз ичига: маҳсулотларнинг дизайни ва қадоқланишида жиддий ўзгартиришлар; маҳсулотларни сотиш ва тақдимоти бўйича, шунингдек уларни бозорларга танитиш ва олға силжитиш бўйича янги услублардан фойдаланиш; янги нарх стратегияларини шакллантиришни олади. Бу ўзгартиришлар маҳсулот истеъмолчиларининг эҳтиёжларини тўлароқ қондиришга, сотиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида маҳсулотлар ва хизматлар истеъмолчиларининг таркибини кенгайтиришга йўналтирилган бўлади. Маҳсулот дизайнидаги ўзгартиришлар янги маркетинг концепциясининг бир қисми бўлиб, улар маҳсулотнинг шакли ва ташқи кўринишидаги ўзгартиришларни ўз ичига олади. Булар маҳсулотнинг функционал ва фойдаланиш хусусияларига таъсир кўрсатмайди. Шунингдек, бундай ўзгартиришларга қадоқланиши ташқи кўринишини таърифлаб берувчи истеъмол маҳсулотлари, ичимликлар, ювиш воситалари каби маҳсулотларнинг қадоғидаги ўзгартиришлар ҳам киради. Маҳсулотларни сотиш ва тақдимоти бўйича янги услублардан фойдаланиш сотишни кенгайтириш билан боғлиқдир. Бунга логистика (хомашё, таркибий қисмлар ва тайёр маҳсулоларни ташиш ва омборхоналарда сақлашни бошқариш) услублари кирмайди. Маҳсулот (хизмат)ларни бозорга танитиш ва олиб чиқишнинг янги услубларидан фойдаланиш ташкилотнинг маҳсулот ва хизматларини олиб чиқиш учун янги концепциялардан фойдаланишни англатади. Нархларни шакллантиришдаги инновациялар – ташкилотнинг маҳсулотлар ва хизматлар билан савдо қилиши учун янги нарх стратегияларидан фойдаланишини билдиради. Маркетинг воситаларидаги мавсумий, доимий ёки бошқа жорий ўзгаришлар, агар улар янгилик олиб келмасалар, маркетинг инновациялари ҳисобланмайди. Маҳсулотлар бўйича инновациялар билан маркетинг инновацияларини бир-биридан фарқловчи асосий мезон – бу маҳсулотнинг функцияларида ёки ундан фойдаланиш усулларида жиддий ўзгаришлар мавжудлигидир. “Агар маҳсулот ва хизматларнинг функционал ёки фойдаланиш хусусиятлари мавжуд маҳсулот ва хизматларникидан анча яхшиланган бўлса, бу маҳсулотлар бўйича инновациялар ҳисобланади. Маҳсулот дизайнидаги ўзгаришлар эса, агар унинг функционал ёки истеъмол хусусиятлари сезиларли даражада ўзгармаган бўлса, бу маркетинг инновациялари ҳисобланади”. Жараёнлар бўйича ва маркетинг инновациялари ўртасидаги фарқ қуйидагича намоён бўлади. Жараёнлар бўйича инновациялар маҳсулот бирликларига харажатларни камайтириш ёки сифатини оширишга йўналтирилган ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни етказиб бериш усулларини такомиллаштириш билан боғлиқдир. Маркетинг инновациялари эса сотиш ҳажмини ёки маҳсулотлар нархини (янги нарх стратегияларини қўллаган ҳолда) оширишга йўналтирилган бўлади. Ташкилий инновациялар – бу бизнесни юритишда, иш ўринларини ёки ташқи алоқаларни ташкил этишда янги услубларни ишлаб чиқишдир. Бундай инновациялар бошқарув ва трансакцион харажатларни қисқартириш, ташкилот томонидан ишчиларнинг иш ўринлари (иш вақтлари) билан таъминланганлик даражасини ошириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, бозорда мавжуд бўлмаган активларга йўл топиш ёки етказиб бериш нархини камайтириш йўли билан ташкилот фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган бўлади. Ташкилот бундай ташкилий инновацияларни биринчи бўлиб жорий этган бўлиши муҳим эмас. “Умуман олганда инновацияларни турларга ажратганда турли олимларни ёндашуви хилма хилдир. Масалан, Вальрас ва Бомол (2000) инновацияларни турларга ажратишда микроиқтисодий томондан ёндашиб, ҳар бир турдаги инновацияни модель кўринишидаги ҳисоб китобини олиб боришган. Уларга кўра, инновацияларнинг маҳсулот турини кенгайтиришдаги аҳамияти асосий эътибор маркази бўлган. Ромернинг фикрича эса инновацияларни турларга ажратишда бизнесга кириб келиш имкониятини бера олиш ва ИИР харажатларини ҳеч қийинчиликсиз қоплай олиш асосий меъзон сифатида келтирилган”. Бизнесни юритишдаги инновациялар тадбиркорлик фаолиятининг янги ташкилий усулларини ишлаб чиқишни билдиради. Масалан, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: билимларни бошқаришнинг корпоратив усулларини жорий этиш; ходимларнинг савиясини оширишга ва кўчиб юришини камайтиришга мўлжалланган ўқитиш тизимини йўлга қўйиш; ишлаб чиқариш ва етказиб беришни тўлиқ бошқариш, жумладан етказиб бериш занжирини, ишлаб чиқаришни оқилона ташкил қилишни, шунингдек сифатни бошқариш тизимини жорий этиш. Иш ўринларини ташкил этиш бўйича инновациялар – бу ташкилотнинг алоҳида фаолият тури доирасида ёки турли фаолиятлари (таркибий бўлинмалари) ўртасида ишларнинг бажарилиши бўйича ходимлар орасида жавобгарлик ва ваколатларни тақсимлашнинг янги усулларини йўлга қўйишдир. Шунингдек, фаолиятни структуризация қилиш, яъни фаолиятнинг турли йўналишларини интеграциялаштириш бўйича янги концепцияларини жорий этишдир. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling