Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 0.77 Mb.
bet23/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   74
Bog'liq
kor


Назорат ва муҳокама учун саволлар


1. Корхона фаолиятининг самарадорлигини қандай сабаб ва омиллар белгилайди?


2. Режа, режалаштириш каби тушунчалар нимани англатади?
3. Бозор ва режа ўзаро қандай келишувга келади?
4. Бозор шароитларида режалаштириш вазифалари ва аҳамияти.
5. Режалаштиришдан талаб қилинувчи асосий талабларни санаб ўтинг.
6. Режалаштиришнинг қайси таркибий элементалри сизга маълум?
7. Режа билан башоратнинг фарқи нимада?
8. Лойиҳа билан техник-иқтисодий асослашнинг фарқи нимада?
9. Бизнес-режа нима ва унинг тузилмаси қандай?
6- МАВЗУ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ САМАРАДОРЛИГИ

6.1. Самарадорлик – корхона ишлаб чиқариш фаолиятида муҳим ўлчов бирлигидир.


6.2. Хўжалик юритиш самарадорлигининг мезони ва кўрсаткичлари.
6.3. Корхоналарнинг иқтисодий барқарорлиги мониторинги ва таҳлилини ўтказиш мезонлари, кўрсаткичлари тизими
6.4. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхонанинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашнинг меъёрий асослари
6.5. Корхона фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари ва омиллари


Аннотация
Самара – бу ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (иш, хизмат), фойда ва даромад ҳажмини ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришни камайтириш ёки умуман, йўқ қилиш билан боғлиқ бўлган корхона фаолиятининг ижобий натижаларидир. Бу ютуқлар натурал шаклда ишлаб чиқариш самарасини, пул шаклида эса иқтисодий самарани тавсифлайди.
Самарадорлик, аввало, корхона фаолиятининг сифат жиҳатларини тавсифловчи тушунчадир. У “самара” тоифасидан келиб чиқади ҳамда унга қараганда мураккаб ва комплекс тавсифга эга.
Самарадорлик - бу, фойдалилик, натижалиликдир. Маълумки, қандайдир натижа олиш учун меҳнат қилиш, ишлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ва маълум миқдорда харажат қилиш керак.
Самарадорликни аниқлаш учун натижани шу натижага эришишга сарфланган харажатлар ёки ресурслар билан таққослаш керак. Демак, самарадорлик ишлаб чиқариш фаолияти натижалари билан уларга эришиш учун сарфланган меҳ­нат, моддий ва молиявий ресурсларнинг ўзаро нисбатидир.
натижа натижа
С = _________________ = ____________________________________________________________ .
харажатлар меҳнат, моддий ва молиявий ресурслар

Самарадорлик чора сифатида кўплаб техник, иқтисодий, лойиҳа ва хўжалик қарорларини аввалдан белгилаб беради. Корхона ўзининг хўжалик, илмий-техник ва инвестицион сиёсатини белгилашда самарадорликдан келиб чиқади.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling