1. Тўлов қобилияти коэффициенти (Ктқ) корхонанинг дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ҳамда тайёр маҳсулот ва бошқа моддий воситаларини сотишнинг қулай шароитларда сотиш орқали баҳоланадиган тўлиқ имкониятларини кўрсатади. У қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Бу ерда:
А2 – айланма активлар (ишлаб чиқариш заҳиралари, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, дебиторлик қарзлари ва ҳоказолар);
П2 – мажбуриятлар (қисқа муддатли қарзлар, қисқа муддатли кредитлар, бюджет олдидаги қарзлар, кредиторлик қарзлари ва ҳоказо), бухгалтерия балансининг 770 сатри;
ДО– узоқ муддатли қарз ва кредитлар,бухгалтерия балансининг 490 сатри
Агар тўлов қобилияти коэффициенти ҳисобот йилининг охирида 1.25 дан кичик бўлса корхона тўлов қобилиятини йўқотган ҳисобланади
2. Хусусий айланма маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти (Кхм) корхонанинг барқарор ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини юритиш учун зарур бўлган айланма воситалар мавжудлигини тавсифлайди. Шунингдек у, корхона эгалари ва кредиторлар манфаатларидаги муносабатларни ҳам акс эттиради. Мазкур коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |