Асосий мақсади8:
- жаҳон молия-иқтисодий инқирозиининг салбий оқибатларини бартараф этиш;
- иқтисодиёт реал сектори базавий тармоқларининг иқтисодий ўсиши барқарор суръатлари ва макроиқтисодий мутаносиблиги ҳамда барқарор ишлашини таъминлаш;
- аҳоли бандлигига кўмаклашиш;
- экспорт қилувчилар, саноатнинг етакчи тармоқлари корхоналари ҳамда кичик бизнесни аниқ манзилли қўллаб-қувватлаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, 2009 йил 20 январь 1041-сон.
Асосий мақсади:
- замонавий ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилманинг илдам ривожланишини таъминлаш;
- шу асосда иқтисодиётнинг барқарор ҳамда жадал тараққий топиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
- республика минтақаларининг табиий ҳамда иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш;
- янги иш ўринларини шакллантириш;
- аҳолининг, айниқса ёшларнинг бандлигини, одамларнинг даромадларини ошириш ва фаровонлигини юксалтириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, 2009 йил 26 январь 1047-сон.
Асосий мақсади:
- Республика аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини барқарор таъминлаш;
- ички истеъмол бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан бекаму-кўст тўлдириш;
- асосан қишлоқ жойларда замонавий юқори унумли техника ва технология билан жиҳозланган қайта ишловчи ихчам корхоналарни жадал барпо этиш;
- шу асосда янги иш жойларини шакллантириш;
- кўпроқ одамларни иш билан таъминлаш, уларнинг даромадлари ва фаровонлик даражасини ошириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, 2009 йил 28 январь 1050-сон.
Асосий мақсади:
- рақобатбардош юқори сифатли ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва турларини кенгайтиришни рағбатлантириш;
- ички истеъмол бозорини улар билан янада тўлиқроқ бойитиш;
- тайёр ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчи янги маҳаллий корхоналарни ташкил этиш;
- мавжуд корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш;
- бунинг асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, инсонларнинг даромадлари ва фаровонлик даражасини ошириш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, 2009 йил 29 январь 1051-сон.
Асосий мақсади:
- мамлакатимиз шаҳарлари ва аҳоли пунктлари қиёфасини тубдан ўзгартириш;
- архитектуравий режалаштирган ҳолда қуришни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича кенг чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш ҳисобига уй-жой фондининг ҳолатини қатъиян яхшилаш;
- уй-жойларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича пудрат ишларини янада кенгайтиришни рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |