Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Download 0.77 Mb.
|
kor
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жорий таъмирлашда
Ўртача таъмирлаш техник мазмуни, мураккаблиги, бажариладиган иш ҳажми ва даврийлигига кўра, капитал таъмирлашдан фарқ қилади ҳамда сарфланувчи маблағ, вақт ва кучни нисбатан камроқ талаб этади. Жорий таъмирлаш каби у ҳам машина ёки ускунадан фойдаланувчи корхонанинг ўзида амалга оширилиши мумкин.
Жорий таъмирлашда асосан асбоб-ускуналар тозаланади, мойланади, текширилади, майда камчиликлари бартараф қилинади, яъни ускуналарнинг фойдаланишга доимий тайёрлиги таъминланади. Асбоб-ускуналардан экстенсив фойдаланиш коэффициенти мазкур ускуналардан амалда ҳақиқий фойдаланилган вақтнинг улардан режа бўйича фойдаланиш муддатига нисбати орқали аниқланади. Бу ерда: tхак – ускуналардан ҳақиқий фойдаланилган вақт, соатлар; tреж – ускуналарнинг нормага асосан фойдаланиш муддати, соатлар. Корхоналарда бундай ускуналарнинг бир эмас, бир нечта – ўнта ёки юзтасидан фойдаланилади. Шу муносабат билан ускуналарнинг сменалик коэффициенти - сутка давомида машина-сменаларнинг ўрнатилган ускуналарнинг умумий сони ёки ишчи ўринларига нисбатини аниқлаш зарурияти туғилади. Бу ҳолда сменалилик коэффициенти қуйидаги формула асосида аниқланади: Бу ерда: МС - сутка давомида ҳақиқий ишланган машина-сменалар йиғиндиси; Ко - ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг умумий сони. Корхонада асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни тўлиқ баҳолаш учун экстенсив кўрсаткичлардан ташқари, уларнинг қувват бўйича юкланиш табиатини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу ерда юқорида айтиб ўтилганидек, технологик ускуналар амалдаги унумдорлигининг, яъни техник асосланган прогрессив унумдорликнинг норматив унумдорликка нисбати асосида, яъни ускуналардан интенсив фойдаланиш коэффициентидан фойдаланиш, уни қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш мумкин: Бу ерда: ВФ вақт бирлигида ускунада ишлаб чиқарилган ҳақақий маҳсулот миқдори; ВП вақт бирлигида ускунада техник жиҳатдан асосланган маҳсулот ишлаб чиқариш нормаси. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling