Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Download 0.77 Mb.
|
kor
Назорат ва муҳокама учун саволларАсосий фондлар нима ва уларнинг кенгайтирилган ишлаб чиқаришдаги роли қандай? Асосий ишлаб чиқариш фондлари тузилмаси деганда нима тушунилади ҳамда уларнинг саноат тармоқлари бўйича фарқланишига нима сабаб бўлади? Замонавий амортизация сиёсатининг моҳияти ва аҳамияти нимада? Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг экстенсив ва интенсив кўрсаткичлари қандай? 8- МАВЗУ. КОРХОНАНИНГ АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРИ 8.1. Айланма маблағлар тушунчаси, иқтисодий табиати ва уларнинг корхона фаолиятидаги аҳамияти. 8.2.Айланма маблағларнинг тузилмаси ва ҳаракати ҳамда уларнинг корхона иқтисодиётига таъсири. 8.3.Айланма маблағларни нормалаштириш. 8.4. Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари ва уларнинг айланишини тезлаштириш йўллари. Аннотация Айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат. Айланма маблағлар, қоидага кўра, корхонанинг ҳисоб рақамида нақд пул кўринишида жамғарилади. Корхоналарнинг айланма маблағлари айланма фондлари ва муомала фондларига тақсимланади. Айланма ишлаб чиқариш фондларикорхона ишлаб чиқариш фондларининг бир қисми бўлиб, битта ишлаб чиқариш цикли давомида сарфланади ҳамда натурал шаклини ўзгартириб, ўз қийматини тўлиғича тайёр маҳсулот таннархига ўтказади. Шу сабабли айланма ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнининг мажбурий элементи ва ишлаб чиқариш харажатларининг асосий қисми ҳисобланади. Корхона айланма ишлаб чиқариш фондлари қаторига хом ашё ва материаллар заҳираси, ярим тайёр маҳулотлар, ёқилғи ва энергетика ресурслари, қадоқлаш ва ўров материаллари, эҳтиёт қисмлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келажакдаги харажатларни киритиш мумкин. Режалаштириш, системали ҳисоб ва ҳисоботни ташкил қилиш учун қулайлик яратиш мақсадида айланма ишлаб чиқариш фондлари уч гуруҳга бўлинади: ишлаб чиқариш заҳиралари; тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхонада тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар; келгуси давр харажатлари. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling