Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Нормалаштирилувчи айланма маблағлар


Download 0.77 Mb.
bet37/74
Sana18.03.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1282683
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   74
Bog'liq
kor

Нормалаштирилувчи айланма маблағлар қаторига корхона омборларидаги ишлаб чиқариш заҳиралари (хом ашё, материаллар, ёқилғи, унчалик қиммат бўлмаган предметлар ва жиҳозлар), тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари ва омбордаги тайёр маҳсулотлар киритилади.
Нормалаштирилмайдиган айланма маблағлар, бу – харидорларга бериб юборилган тайёр маҳсулот ёки товарлар, ҳисоб рақамидаги пул маблағларидир.
Айланма маблағларнинг нормативи айланма маблағлар нормасини, нормаси аниқланган кўрсаткичга кўпайтиришни ифодалайди ҳамда қоидага кўра, пул кўринишида ўлчанади. У қуйидаги формула асосида ҳисобланиши мумкин:
Най.м = Нич.з + Нт.ич + Нт.м
Бу ерда:
Нич.з - ишлаб чиқарилган заҳиралар нормаси;
Нт.ич – тугалланмаган ишлаб чиқариш нормаси;
Нт.м - тайёр маҳсулот нормаси.
Ишлаб чиқариш заҳираларини нормалаштириш, корхонанинг узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Ишлаб чиқариш заҳиралари жорий, суғурта (кафолатли), тайёрлов (технологик) ва мавсумий турларга бўлинади.
Жорий заҳира  бу, материаллар етказиб бериш оралиғида ишлаб чиқаришни моддий ресурслар билан таъминлаш учун зарур бўлган заҳирадир. Жорий заҳиралар материал етказиб бериш даври, оралиғи ҳамда хом ашё ва бошқа материалларнинг суткалик сарфланишига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.
Шу тариқа жорий заҳиралар ҳажми кўп жиҳатдан етказиб бериш оралиғига боғлиқ бўлади: оралиқ қанчалик кичик бўлса, заҳира шунчалик кам бўлади. Бундан келиб чиққан ҳолда жорий заҳира миқдорини қуйидаги формула асосида топиш мумкин:
Змах = Мўр х Тт.ц
Бу ерда:
Мўр – ушбу материалдан ўртача суткалик фойдаланиш миқдори (Т., дона);
Тт.ц – етказиб бериш оралиғи ёки таъминот цикли, кунлар.
Суғурта (кафолат) заҳирасидан таъминотда юзага келиши мумкин бўлган узилишлар ёки кўзда тутилмаган ҳолатларда фойдаланиш мўлжалланади. Кўпинча суғурта заҳирасининг миқдори жорий заҳира нормасининг 50% миқдорида белгиланади ҳамда қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Зстр = Мўр х (Т1 + Т2 + Т3 + Т4)
Бу ерда:
Т1 – материални юклаш учун кетадиган вақт;
Т2 – материаллар йўлда бўладиган вақт;
Т3 – материалларни омборга қабул қилиш вақти;
Т4 – материалларни фойдаланишга тайёрлаш вақти.
Суғурта заҳираси омборда жорий заҳира билан биргаликда сақланади ҳамда ундан умуман фарқ қилмасада, алоҳида ҳисобга олинади ва фақат корхона раҳбариятининг рухсати билангина сарфланади.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling