Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


  11-БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)

84 
11-БОБ. АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ 
ХАРАЖАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТЛАР ТАННАРХИ 
 
11.1. “Таннарх ” тушинчаси, унинг мохияти 
11.2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархини ҳисоблаш тартиби 
11.3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таннархини пасайтириш йўллари 
 
11.1. “Таннарх ” тушинчаси, унинг мохияти 
 
Ҳар қандай ишлаб чиқариш маълум харажатлар бўлишини талаб қилади. 
Бошқача айтганда, бирор бир маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ресурслар сарф 
қилинади. Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчасидан ―маҳсулот таннархи‖ 
тушунчаси келиб чиқади. Маҳсулот таннархи деганда маҳсулот бирлигини ишлаб 
чиқариш учун қилинган харажатларнинг пулдаги ифодаси тушунилади. 
Маҳсулот таннархи шу маҳсулот қийматининг бир қисми ҳисобланади. Маҳсулот 
қиймати билан таннархи ўртасидаги фарқ умумий ҳолда фойда миқдорини 
ифодалайди.
Таннарх иқтисодий категория бўлиб иқтисодий самарадорликнинг муҳим 
кўрсаткичи ҳисобланади. Таннарх ишлаб чиқрилаѐтган маҳсулотнинг, кўрсатилаѐтган 
хизматнинг қанчага тушганини билдиради. 
Иқтисодий фан таннархнинг икки турини бир-биридан фарқлайди. Биринчиси
маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархидир. Бу маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш 
учун сарфланган харажатларнинг пулдаги ифодасидир. Иккинчиси, маҳсулот 
бирлигининг тўлиқ таннархи. Маҳсулот бирлигининг тўлиқ таннархи уни ишлаб 
чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатларнинг пулдаги ифодасидир. Бундан 
ташқари технологик таннарх ҳам аниқланади. Технологик таннарх деганда корхона 
ичидаги цехлар, оила пудратида маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш қилинган 
харажатларнинг пулдаги ифодасига тушунилади. Технологик таннархга корхонани 
бошқариш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қўшилганда 
ишлаб чиқариш таннархи келиб чиқади. 
Хўжаликлар доирасида режа ва ҳисобот таннархи ҳам ҳисобланади. Режа 
таннархи меъѐр асосидаги харажатлар бўйича ҳисобланади ва олиниши кутилаѐтган 
маҳсулот миқдори асосида белгиланади. Ҳисобот таннархи эса хақиқатдан қилинган 
харажатлар ва ҳақиқатда олинган маҳсулот миқдори асосида аниқланади. Маҳсулот 
таннархи умумлаштирувчи иқтисодий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Унда 
меҳнатнинг 
унумдорлиги, 
ишлаб 
чиқаришнинг 
ихтисослашганлик 
ва 
интенсивлашганлик 
даражаси
тежамкорлик, 
ишлаб 
чиқаришнинг 
механизациялашганлик даражаси, техникалардан ва фан ютиқларидан қай даражада 
фойдаланилаѐтганлиги ифодаланади. Маҳсулот таннархининг даражаси корхонанинг, 
ишлаб чиқаришнинг келажагини белгилайди. Агарда маҳсулот бирлиги таннархи шу 
маҳсулот бозоридаги нархдан баланд бўлса, бу маҳсулотни ишлаб чиқариш зарар 
келтиради. Бу эса, ўз қонунияти асосида шу маҳсулотнинг таннархини белгилайди. 
Яъни уни ишлаб чиқараѐтган корхонада айнан шу маҳсулот асосий маҳсулот 
ҳисобланса, корхона банкрот ҳолатига тушиб қолади. Агарда, маҳсулот таннархи шу 
маҳсулот бозорида шаклланган нархдан паст бўлса, уни ишлаб чиқарувчи фойда 
олади. Бу эса, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш бозор иқтисодиѐти талабига жавоб 
беради деган сўз. Чунки бозор иқтисодиѐти шароитида ҳар бир ишлаб чиқариш, 


85 
хизмат тури, корхона фойда олган тақдирдагина ўз фолиятини давом эттириши 
мумкин. 
Индивидуал ва тармоқ таннархи ҳам мавжуд. Индивидуал таннарх – бир 
маҳсулотнинг бир кархона миқиѐсида шаклланган таннархидир. Тармоқ таннархи эса, 
алоҳида ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари таннархи асосида тармоқ бўйича ўртача 
ҳисобланган кўрсаткичдир. 
Таннарх иқтисодий категория сифатида қуйидаги функцияларни бажаради: 
- маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ барча харажатларни 
ҳисобини ва уларни назоратини олиб боради; 
- маҳсулотлар нархини белгилашнинг асоси бўлиб хизмат қилади; 
- фойда, рентабелликни ҳамда солиқларни аниқлашга асос бўлади; 
- қишлоқ хўжалигига инвестицияларнинг мақсадга мувофиқлигини иқтисодий 
баҳолашда асос бўлади; 
- бошқарув қарорларини қабул қилишда асос бўлиб хизмат қилади. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling