Мавзулар бўйича матн аннотацияси ва охирги янгиликлар


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/53
Sana17.12.2022
Hajmi0.72 Mb.
#1026568
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
конспект учун (2)



44 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
МАВЗУЛАР БЎЙИЧА МАТН АННОТАЦИЯСИ ВА 
ОХИРГИ ЯНГИЛИКЛАР
 
 
 


45 
1-БОБ. “АГРОСАНОАТ МАЖМУАСИ ИҚТИСОДИЁТИ” ФАНИНИНГ
ПРЕДМЕТИ ВАЗИФАЛАРИ ВА ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ 
 
1.1. “Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти” фанининг предмети, бошқа фанлар 
билан боғлиқлиги ва ўрни 
1.2. “Агросаноат 
мажмуаси 
иқтисодиѐти” 
фанининг 
предметини
ўрганиш усуллари 
1.3. “Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти” фанининг вазифалари
 
 
1.1. 
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти” фанининг предмети, бошқа фанлар 
билан боғлиқлиги ва ўрни 
 
Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти‖ фани иқтисодий фанлар таркибига киради. 
Инсониятнинг ҳаѐти, турмуш даражаси кўп жиҳатдан агросаноат мажмуасининг 
ривожланганлик даражаси билан белгиланади. Агросаноат мажмуасида инсонлар 
учун ҳаѐт манбаи ҳисобланган озиқ-овқат, кийим кечак, саноатнинг кўплаб 
тармоқлари учун хом ашѐ маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Аҳоли сони ошиб 
бориши, аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ресурсларининг камайиб бориши 
агросаноат мажмуаси маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш жараѐнида 
юзага келадиган иқтисодий муаммоларни чуқур ўрганиш зарурати кучаяди. 
Натижада бошқа иқтисодий фанлар қаторида ―Агросаноат мажмуаси 
иқтисодиѐти‖ фани ҳам шаклланиб, ривожланиб келмоқда. 
Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти‖ фанининг предмети объектив иқтисодий 
қонунларнинг агросаноат мажмуасига кирувчи тармоқларида амал қилишининг ўзига 
хос томонларини ўрганиш ҳисобланади. Фан агросаноат мажмуаси тармоқлари 
иқтисодиѐтида юз бераѐтган ўзгаришлар, улардаги ишлаб чиқариш омиллари: меҳнат 
ресурслари, ер ва сув, асосий ишлаб чиқариш воситалари ва тадбиркорлик 
имкониятларидан самарали фойдаланиш йўлларини ўрганади. Фан агросаноат 
мажмуасига кирувчи тармоқларнинг ўзига хос хусусиятларини, уларда ишлаб 
чиқаришни самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар ва уларнинг таъсирини ҳам 
ўрганади. Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти‖ фани агросаноат мажмуаси 
тармоқлари тараққиѐтидаги ижобий ва салбий тенденцияларни ўрганади ва 
мутахассисларга уларни яхшилаш йўналишлари аниқлашга ѐрдам берувчи зарур 
билимларни беради. Мамлакатда олиб борилаѐтган иқтисодий сиѐсатнинг агросаноат 
мажмуаси тармоқларида амалга ошириш жараѐнидаги ютуқ ва камчиликларни 
ўрганади ҳамда уларнинг ечимлари тўғрисидаги билимларни ўзида мужассам этади. 
―Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти‖ фани моддий ишлаб чиқаришнинг 
иқтисодий масалалари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли бошқа иқтисодий фанлар 
каби қуйидаги амалий масалаларга жавоб излайди ва уларни мўътадил ечимини 
топади. 
1. Мамлакат аграсаноат мажмуаси нима ишлаб чиқариши кераклигини 
аниқлаши ва унинг энг мўътадил таркибини топиши лозим. Республика табиий-
иқлим, меҳнат ва ишлаб чиқаришнинг моддий ресурслари ҳамда бозор талабларини 
ҳисобга олган ҳолда нима етиштириш кераклигини белгилаши керак. Бу жуда муҳим 
ва қийин масала бўлиб, ушбу фан нима ишлаб чиқариш лозим деган масаланинг 
ечимини топиш устида илмий асасланган фикрлар юритади.


46 
2. ―Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти‖ фани неъматлардан қанча ва қандай 
ишлаб чиқариш керак деган саволга ҳам жавоб излайди. Бу саволга жавоб топиш учун 
мамлакат ўз ресурсларининг қанча қисмини ушбу неъматларни яратишга ажрата 
олишини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Ечимлар узоқ ѐки қисқа муддар учун 
бўлишидаги фарқларни ҳисобга олишни ўргатади.
3. ―Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти‖ фани неъматларни ким учун, қайси 
муддатларда ишлаб чиқариш лозим деган саволга ҳам жавоб излайди. Агросаноат 
мажмуаси маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш масалаларини таҳлил қилади ва 
тегишли қарорлар қабул қилиш бўйича илмий асосланган ишланмалар чиқариш 
усулларини ўргатади.
―Агросаноат мажмуаси иқтисодиѐти‖ фани ҳар бир тармоқ иқтисодиѐтини 
алоҳида-алоҳида эмас, балки улардан ҳар бирига тегишли маълумотлар асосида 
охирги маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, унинг таннархини пасайтириш
меҳнат унумдорлигини ошириш ва маҳсулотлар сифатини яхшилашни таъминловчи 
механизмни яратиш нуқтаи назардан ўрганади. 
―Агросаноат 
мажмуаси 
иқтисодиѐти‖ 
фани 
―Иқтисодий 
назария‖, 
―Микроиқтисодиѐт‖, ―Макроиқтисодиѐт‖, ―Маркетинг‖, ―Менежмент‖, ―Иқтисодий 
статистика‖, Иқтисодий география‖, ―Минтақа иқтисодиѐти‖, ―Қишлоқ хўжалиги 
иқтисодиѐти‖, ―Корхона иқтисодиѐти‖, ―Меҳнат иқтисодиѐти‖ каби қатор фанлар 
билан узвий боғлиқ. Фан жуда кўплаб иқтисодий фанлар билан узвий боғлиқ ҳолда 
ривожланади ва уларда эришилган ютуқлар билан бойиб боради, ўз навбатида, бошқа 
иқтисодий фанларнинг ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшади. 


Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling